ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. «Ғарб» минтақаси: «Насаф» тарихида янги саҳифа!

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. «Ғарб» минтақаси: «Насаф» тарихида янги саҳифа!

«Пахтакор»нинг охирги турдаги ғалабасидан ке­йин «Насаф»да «плей-офф»га чиқиш имконияти янада ортган, «аждарлар»дан шунчаки, рақибга йирик ҳисобда ют­қазмаслик талаб этиларди...

Рўзиқул Бердиев жамоаси амалда фақат ғалабани кўзлади ва якунда ўз тарихида янги саҳифа очди - ОЧЛ «плей-офф» босқичи!

Муҳими, «аждарлар» «Ал-Виҳдат»га қарши баҳсда ҳам ўйиннинг ҳар жабҳасида рақибдан устун кўринишди ва 2 марта ҳисобда олдинга чиқиб ҳам олишди. Бироқ якунда футболчилардаги чарчоқ бироз панд бердими, учрашув 2:2 ҳисобида хотима топди. Қарши жамоаси ушбу дурангдан сўнг гуруҳда 9 очко билан 2-ўринни эгаллади, муҳими, ижобий кўрсаткич эвазига ОЧЛ «плей-офф» раундига чиқди. Ўз ҳаётида биринчи марта! «Ал-Файсали» эса сўнг­ги турда «Ал-Садд»га ютқазди (0:1), лекин ўзаро ўйинлардаги устунлик эвазига пешқадамликни сақлаб қолди.

«Насаф» энди 1/8 финал ўйинини «В» гуруҳида 1-ўринни эгаллаган «Ал-Шабаб» (С.Ар­абистони)га қарши ўтказади. Айтиш ўринли, «Ғарб» минтақасининг дастлабки «плей-офф» баҳслари 2023 йилнинг 2-3 февраль кунларига белгиланган. 

* Ўйинда энг юқори баҳони «Насаф» вакили Марко Станоевич олди - 247 балл. Дилшод Саитов ҳаракатига эса 246 балл берилди. 

* Статистик кўрсаткичларга тўхталсак, «Ал-Виҳдат» футболчилари зарбалар сони бў­йича устунликка эришишди - 17:12. Лекин аниқ зарбалар бўйича «Насаф» яхшироқ натижа кўрсатди - 7:5. Тўп назорати ҳам рақиб қўлида бўлди - 64га 36 фоиз. 

* «Насаф» ўз тарихида биринчи марта ОЧЛ «плей-офф» раундига йўл олди. Қарши клуби турнирнинг «ҳаёт-мамот» ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистоннинг 4-вакилидир. 

Ўзбекистон клубларининг ОЧЛдаги иштироки

Жамоалар            Мавсум         «Плей-офф»

«Бунёдкор»                         11                             7

«Пахтакор»                         18                             5

«Локомотив»                      8                               1

«Насаф»                               7                               1

«Нефтчи»                             5                               -           

АГМК                                 2                               -           

«Машъал»                            1                               -           

* Гуруҳ босқичида 2та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган «Насаф» 130 минг доллар ишлади. Жамоа шунингдек, «плей-офф»га чиққани учун яна 100 минг доллар олади. Демак, умумий тушум - 230 минг доллар. «Пахтакор» эса 2та ғалаба ортидан 100 минг доллар олади.

***

МАРКО СТАНОЕВИЧ - ИККИНЧИ!

Instat маълумотига кўра, «Насаф» етакчиларидан бири Марко Станоевич «Ғарб» минтақаси гуруҳ босқичида рақиб дарвозасига энг кўп зарба йўллаган футболчилар орасида 2-ўринни эгаллади - 25та уриниш, 9таси аниқ. Фақат «Ал-Дуҳайл» ярим ҳимоячиси Эдмилсонда зарбалар сони кўпроқ - 29та (13таси аниқ). «Пахтакор» сафида эса энг кўп зарба берган футболчи - бу Азиз Турғунбоев (12та, 4таси аниқ).

«Ғарб» минтақаси гуруҳ босқичи ўйинларида дарвозага энг кўп зарба йўллаган футболчилар:

1. Эдмилсон Жуниор («Ал-Дуҳайл») - 29та, 13таси аниқ

2. Марко Станоевич («Насаф») - 25та, 9таси аниқ

3. Йохан Боли («Ал-Райан») - 21та, 8таси аниқ

4. Аҳмад Самир («Ал-Виҳдат») - 20та, 6таси аниқ

5. Салим ал Довсарий («Ал-Ҳилол») - 19та, 7таси аниқ

***

«Насаф» 1/8 финал ўйинини Қаршида ўтказиши мумкинми? 

ОФК Мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи, ҳамюртимиз Аваз Бердиқуловнинг маълум қилишича, марказлашган тартибда ўтказиладиган 1/8, 1/4 ва 1/2 финал раундларига мезбонлик қиладиган мамлакат иштирокчи клубларга қараб танланади. Жумладан, Қарши шаҳри ҳам мезбонлик учун ариза топшириши мумкин, бироқ февраль ойидаги об-ҳаво шароитини назарда тутсак, марказлашган турнирнинг Ўзбекистонга берилиши эҳтимоли жуда кам. Эслатма, финалгача бўлган раундларда жуфтлик ғолиби 1та ўйин воситасида аниқланади. Финал эса 2та учрашувдан иборат. Хуллас, «Насаф» финалга чиқиш асносида ОЧЛ ўйинини Қаршига олиб келиши мумкин.

***

«Ғарб» минтақаси гуруҳ босқичи: 2-ўрин эгалари рейтинги

АЛ-РАЙЯН («А»)                     6       4        1        1          10-7     13 

ШАБАБ АЛ-АҲЛИ («С»)      6       2        4        0          14-7     10

НАСАФ («Е»)                  6        2       3        1        8-5       9

АЛ-ТАВОН («D»)                     6       2        1        3          13-12   7

МУМБАЙ СИТИ («В»)           6       2        1        3          3-11     7

 

«Ғарб» минтақаси «плей-офф» раундлари муддати

2023 йил 3-4 февраль (жума-шанба). 1/8 финал

«АЛ-ҲИЛОЛ» (С.Арабистони) - «ШАБАБ АЛ-АҲЛИ» (БАА)

«АЛ-ШАБАБ» (С.Арабистони) - «НАСАФ» (Ўзбекистон)

«АЛ-ДУҲАЙЛ» (Қатар) - «АР-РАЙЯН» (Қатар)

«АЛ-ФАЙСАЛИ» (С.Арабистони) - «ФУЛАД» (Эрон)

5 февраль (якшанба). 1/4 ва 1/2 финал қуръаси

7 февраль (сешанба). 1/4 финал 

10 февраль (жума). 1/2 финал

19 февраль (якшанба). Финал (дастлабки ўйин)

«Ғарб» минтақаси вакили майдонида

26 февраль (якшанба). Финал (жавоб ўйини)                                                                                                                                           

«Шарқ» минтақаси вакили майдонида

***

ДАРВОҚЕ... 

6-турдан ўрин олган «Фулад» - «Шабаб Ал-Аҳли» ўйинида кучлар тенг келди - 1:1. Эътиборлиси, БАА клуби сафидаги ҳамюртимиз Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Асосийси, «Шабаб Ал-Аҳли» «плей-офф» раундига чиқди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.