ОЧЛ-2023/2024. 2-тур: Яхши ўйин етарли бўлмади...

ОЧЛ-2023/2024. 2-тур: Яхши ўйин етарли бўлмади...

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида «Пахтакор» Саудия Арабистонида «Ал-Фейха» клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Максим Шацких шогирдлари 1-турда «Ал-Айн»га қарши бўлиб ўтган баҳсга нисбатан яхшироқ ўйнади. Аммо майдонда Драган Чераннинг йўқлиги сезилди. Боиси, тошкентликлар кўпгина вазиятларни голга айлантира олишмади. Рақиб эса кўп ҳужум уюштирмасада, ўз имкониятларидан жуда самарали фойдаланиб, ўйинни ғалабагача олиб боришди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Абдулҳамид Собири 18 метрлардан кучли ва аниқ зарба билан ҳисобни очган бўлса, унинг ўзи 72-дақиқада ҳимоядаги хато туфайли +увватов билан юзма-юз ҳолатга чиқиб кетди ва вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди. Пўлатхўжа Холдорхонов аниқроқ зарба берганида 2та гол уриши мумкин эди. Якунда эса «Пахтакор» ОЧЛдаги иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Ал-Айн» ўз майдонида «Ахал»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва квартетда 1-ўринни мустаҳкамлаб олди.

 

«A» ГУРУҲИ

3 октябрь

АЛ-ФЕЙХА (С.Арабистони) - ПАХТАКОР - 2:0 (1:0)

Ар-Риёд (С.Арабистони). «Шаҳзода Файсал бин Фаҳд» стадиони.

Бош ҳакам: Муҳаннад Қосим (Ироқ).

Голлар: Абдулҳамид Сабири (10, 71).

Ал-Фейха: Аҳмад ал Кассар, Муҳаммад ал Бақави, Гислейн Конан, Сами ал Ҳайбари, Мухир ал Рашиди, Жуниор Сакала, Рикардо Риллер, Султон Мандаш (Муҳаммад Мажраши, 66), Абдулраҳмон ал Сафари (Ҳуссайн ал Шувайш, 84), Абдулҳамид Сабири (Малик ал Абдулмонам, 79), Антони Нвакаэме (Ракан Кааби, 79).

Пахтакор: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Мэтью Стинворден, Шаҳзод Азмиддинов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Кими Мерк, 76), Диёр Холматов (Пўлатхўжа Холдорхонов, 76), Достон Ҳамдамов (Дилшод Саитов, 62), Азизбек Турғунбоев (Беҳруз Асқаров, 76), Пшемислав Банашак (Михаил Кухарчик, 46).

Огоҳлантиришлар: Мухир ал Рашиди (18), Аҳмад ал Кассар (77), Абдулҳамид Сабири (79), Ракан Кааби  (83) - Диёр Холматов (5)Фаррух Сайфиев (56), Одил Ҳамробеков (90+5).

 

АЛ-АЙН (БАА) - АХАЛ (Туркманистон) - 4:2 (3:0)

Ал-Айн (БАА). «Тахнун бин Муҳаммад» стадиони.

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Жамоли (Қувайт).

Голлар: Эрик (4), Софьян Раҳими (32), Лаба (41) Куаме (70) - Элман Тагаев (58), Даянч Мередов (85).

 

1. АЛ-АЙН               2          2          0          0          7-2       6

2. АХАЛ                    2          1          0          1          3-4       3

3. АЛ-ФЕЙХА          2          1          0          1          2-1       3

4. ПАХТАКОР         2          0          0          2          0-5       0

 

3-ТУР. 24 октябрь (сешанба)

19:00 Пахтакор - Ахал

21:00 Ал-Айн - Ал-Фейха

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Максим Шацких («Пахтакор» клуби бош мураббийи): - Биринчи турда ўз майдонимиздаги ва бугунги ўйин бир-бирига ўхшаш бўлди: ташаббусга эга бўлдик, устунлик қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик ўз дарвозамиз олдида иккита хато қилдик ва иккита гол ўтказдик. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Биринчи таймда бироз оғир ҳаракат қилдик, танаффусдан сўнг йигитлар ўзларига келишди, афсуски гол ура олмадик. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдинда тўртта ўйин бор. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.