Шу тариқа, Камолиддин Тожиев шогирдлари янги турнирдаги илк очко қўлга киритилган Эрондаги баҳсдан кейин Ироқда ҳам дуранг қайд этиб, 2 очко билан умумий турнир жадвалида ҳозирча 8-ўринда қолди. Ваҳоланки кўпчилик «шерлар»нинг янги ташкил этилган турнирдаги биринчи ғалабасини кутганди...
Турининг марказий ўйини Бирлашган Араб Амирликларида ўтди. «Ал-Айн» мухлислари қаршисида «Ал-Ҳилол»ни қабул қилиб, аламли мағлубиятга учради. Мезбонлар сафида Раҳими хет-трик қайд этган баҳсда «Ал-Айн» «Ал-Ҳилол»га 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу куни Ар-Риёд жамоаси сафида Неймар жароҳатидан тикланиб, 369 кунлик танаффусдан кейин илк бор расмий ўйинда майдонга тушди.
Қатарда ўтган яна бир баҳсда «Ал-Садд» Эроннинг «Персеполис» клубини мағлуб этди - 1:0. Шу куни форслар сафида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов жароҳати сабабли қайдномадан ўрин олмади.
Матбуот анжумани (ўйиндан олдин):
Камолиддин Тожиев («Пахтакор» клуби мураббийи): - Ироққа ғалаба учун келдик. Шуни айтаманки, жамоанинг ОЧЛдаги ўйинлари анча мазмунли. Умуман олганда бу турнирда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Эртага уларга мухлислар ёрдам беради, стадион тўлади дейишди. Албатта биз мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда фақатгина Диёр Холматов йўқ, у МТЖ йиғинидан жароҳат билан қайтган. Қолган барча футболчилар бугун биз билан. Рақиб ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, «Ал-Наср» билан ўйини шунчаки зўр. «Ал-Ҳилол»га қарши ўйин... бу футбол. Унда сен кўп зарба берасан гол бўлмайди, баъзан ҳужум қилмай кўп гол урасан.
Шаҳзод Азмиддинов («Пахтакор» клуби ҳимоячиси): - Аввало, бизни яхши кутиб олган «Ал-Шорта» клубига раҳмат. Ўйинга келсак, эртага бизни қизиқ баҳс кутиб турибди. Икки жамоа ҳам дастлабки ғалаба учун ўйнайди. Биз эса Ўзбекистонда қолган мухлисларимиз учун майдонга чиқамиз.
21 октябрь
АЛ-ШОРТА (Ироқ) - ПАХТАКОР - 0:0
Карболо. «Карболо Интернешнл» стадиони. 7500 томошабин.
Ҳакамлар: Ма Нинг, Зоу Фей, Занг Ченг, Занг Лей (Хитой).
VAR ҳакамлари: Фу Минг, Ванг Ди (Хитой).
Ал-Шорта: Аҳмад Басил, Мунаф Юнус, Сажжад Жассим, Маҳмуд Мавас, Абдулмажид Бубакар, Аҳмад Яҳё, Моҳаннад Али, Файсал Жассим (Амин Сабаҳ, 63), Муҳаммад Довуд (Ҳусайн Саиди, 77), Фаҳад Юсуф, Саломон Банга.
Пахтакор: 12.Владимир Назаров, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 46), 22.Умар Адҳамзода (33.Дониёр Абдуманнопов, 80), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 90+2), 17.Достон Ҳамдамов (44.Маҳмуджон Муҳаммаджонов, 46), 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 80), 10.Драган Черан.
Огоҳлантиришлар: Фаҳад Юсуф (39), Абдулмажид Бубакар (86) - Умар Адҳамзода (44), Сардор Собирхўжаев (48).
Матбуот анжумани (ўйиндан кейин):
Камолиддин Тожиев («Пахтакор» клуби мураббийи): - Қийин ўйин ўтказдик. Бу ерга етиб келишга кўп вақт сарфладик. Майдоннинг ҳолати ҳам комбинацион футбол ўйнашни қийинлаштирди. Иккинчи бўлимда чарчоқ сезилди. Шунга қарамай, охиригача курашган йигитларга раҳмат айтаман. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Яхшироқ ўйнаганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо чарчоқ таъсир кўрсатди. Олдимизда навбатдаги ўйинлар бор. Уларда ғалаба қозонишга уриниб, кейинги босқичга чиқиш учун курашни давом эттирамиз.
Аҳмад Салоҳ («Ал-Шорта» клуби бош мураббийи): - Бугун биз уч нафар ҳужумчи билан ўйнадик ва «Пахтакор» бизга ҳеч қандай хавф туғдира олмади, чунки уларнинг ўйин услубини тўлиқ ўрганиб чиққандик. Биз гол уриш учун «даҳшатли» имкониятларни қўлдан чиқардик. Бугун омад биз томонда эмас эди. Мен мураббийлик фаолиятимда бундай имкониятларни қўлдан чиқарган жамоани биринчи марта бошқараяпман.
АЛ-АЙН (БАА) - АЛ-ҲИЛОЛ (С.Арабистони) - 4:5 (1:3)
Ал-Айн. «Ҳазза бин Зайд» стадиони.
Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия).
Голлар: Софян Раҳими (39, 67, 90}6-пен.), Санабрия (63) - Лоди (26), Милинкович-Савич (45}2), Салим ал Доссари (45}5, 65, 75).
Ал-Айн: Холид Эйса, Эрик (Саломони, 85), Куадио, Кардосо (Холид Ҳошими, 85), Бандан ал Аҳбоби, Муҳаммад ал Балуши (Санабрия, 56), Паласиос, Каку, Парк Йон Ву (Инфантино, 69), Абдул Траоре (Лаба, 56), Софян Раҳими.
Ал-Ҳилол: Муҳаммад Ал Рубайе, Канселу, Кулибали (Ҳасан Томбакти, 69), Али ал Булайҳи, Лоди, Невеш (Муҳаммад Канно 69), Носир ал Доссари (Неймар, 77), Малком, Милинкович-Савич, Салим ал Доссари, Митрович (Халифа ал Доссари, 89).
Огоҳлантиришлар: Паласиос (90}2) - Кулибали (20), Канселу (90}10), Халифа ал Доссари (90}13).
Четлатиш: Али ал Булайҳи (82).
АЛ-САДД (Қатар) - ПЕРСЕПОЛИС (Эрон) - 1:0 (1:0)
Доха. «Жассим бин Ҳамад» стадиони.
Бош ҳакам: Юсукэ Араки (Япония).
Гол: Урибе (45}2).
Ал-Садд: Мешал Баршам, Салмон Тариқ, Буолим Куҳи, Ромен Саисс, Пауло Отавио (Муҳаммад Ваад, 79), Гильерме, Муҳаммад Камара (Мустафо Мешал, 90}2), Гонсалес (Ҳошим Али, 71), Урибе, Акром Афиф, Мухика (Ҳасан ал Ҳайдос, 71).
Персеполис: Гендуз, Фаршад Фаражи (Суҳайл Саҳрои, 45}1), Гвелесиани, Мотазо Пуралиганжи, Милад Муҳаммади, Милад Сарлак, Воҳид Амири (Фаршад Аҳмадзода, 65), Али Алипур, Масуд Риги (Соруш Рафеи, 65), Омид Алишоҳ, Жуан (Исса Алкасир, 79).
Огоҳлантиришлар: Ромен Саисс (26), Тариқ Салмон (73), Ҳошим Али (83) - Масуд Риги (54).
АЛ-РАЙЯН (Қатар) - АЛ-АҲЛИ (С.Арабистони) - 1:2 (0:2)
Ал-Райян. «Аҳмад бин Али» стадиони.
Бош ҳакам: Аҳмад ал Али (Қувайт).
Голлар: Фаҳад ал Ҳамад (65-авт.) - Вейга (16), Фирас ал Бурайкан (38).
Ал-Райян: Пауло Виктор, Муҳаммад Солеҳ (Мурод Нажи, 63), Амаро, Давид Гарсия, Бренет (Габриэл Перейра, 46), Абдулазиз Ҳатем (Тамим ал Абдуллоҳ, 90}7), Де Сарт, Шеҳата (Табата, 90}1), Ашраф Беншарки, Рожер, Трезеге.
Ал-Аҳли: Абдулраҳмон ал Санби, Али Мажраши (Раян Ҳамид, 90}5), Демирал (Фаҳад ал Ҳамад, 51), Ибаньес, Саад Балобайд, Али ал Асмари, Кессье, Маҳрез, Вейга (Фирмино 76), Фирас ал Бурайкан (Зиёд ал Жоҳани, 90}4), Тоуни (Сумайҳан ал Набит, 76).
Огоҳлантиришлар: Абдулазиз Ҳатем (52), Шеҳата (68), Давид Гарсия (78) - Фаҳад ал Ҳамад (50), Ибаньес (55), Али Мажраши (90}4).
22 октябрь
АЛ-ГАРАФА (Қатар) - АЛ-ВАСЛ (БАА) - 1:2 (1:0)
Ал-Хор. «Ал-Байт» стадиони.
Бош ҳакам: Ко Хён Жин (Ж.Корея).
Голлар: Сасси (44) - Фабио Лима (84-пен.), Саксесс (90}2).
Ал-Гарафа: Рико, Сайфиддин Фадҳаллаҳ (Абдуллоҳ Юсуф, 54), Вайди Кечрида (Рабҳ Буссафи, 90Қ6), Нани, Сано, Гуннарссон (Аҳмад ал Ганеҳи, 85), Ясин Браими, Фабрисио Диас, Сасси, Коман, Хоселу.
Ал-Васл: Холид ал Сенани, Софян Буфтини, Чон Сон Хён, Алексис Перес, Салим Жума, Сидибе (Али Салмин, 78), Ниcолас Хименес, Фабио Лима, Мажид Сурур (Саксесс, 78), Али Солеҳ (Сантос, 61), Сеферович (Кайо, 61).
Огоҳлантиришлар: Сасси (89) - Мажид Сурур (63), Салим Жума (69).
ИСТИҚЛОЛ (Эрон) - АЛ-НАСР (С.Арабистони) - 0:1 (0:0)
Дубай (БАА). «Rashid Stadium».
Бош ҳакам: Адҳам Махадмеҳ (Иордания).
Гол: Ляпорт (81).
Истиқлол: Саид Ҳусайни, Муҳаммад Муродманд, Рамин Ризоян, Абулфазл Жалоли (Милад Закипур, 87), Рафаэль да Сильва, Саман Фаллаҳ, Зубайр Некнафс (Араш Ризаванд, 88), Ндонг, Муҳаммадҳусайн Исломи (Густаво Бланко, 87), Жалолиддин Машарипов (Какута, 72), Меҳрдод Муҳаммади (Алиризо Кушки, 7).
Ал-Наср: Крепски, Симакан (Султон ал Ғаннам, 46), Наваф ал Бушал, Ляпорт, Абдулла ал Хайбари (Али Лажами, 46), Брозович, Отавио, Салим ал Нажи (Али ал Ҳасан, 46), Мане (Гассова, 83), Роналду, Анжело (Талиска, 65).
1 АЛ-ҲИЛОЛ 3 3 0 0 13-5 9
2 АЛ-АҲЛИ 3 3 0 0 5-1 9
3 АЛ-САДД 3 2 1 0 4-1 7
4 АЛ-НАСР 3 2 1 0 4-2 7
5 АЛ-ВАСЛ 3 2 0 1 3-3 6
6 ИСТИҚЛОЛ 3 1 0 2 3-3 3
7 АЛ-ГАРАФА 3 1 0 2 5-7 3
8 ПАХТАКОР 3 0 2 1 1-2 2
9 АЛ-ШОРТА 3 0 2 1 1-6 2
10 ПЕРСЕПОЛИС 3 0 1 2 1-3 1
11 АЛ-АЙН 3 0 1 2 7-10 1
12 АЛ-РАЙЯН 3 0 0 3 3-7 0
4-ТУР. 4 ноябрь (душанба)
19:00 АЛ-ВАСЛ - АЛ-САДД
21:00 ПЕРСЕПОЛИС - АЛ-ГАРАФА
21:00 АЛ-АҲЛИ - АЛ-ШОРТА
23:00 АЛ-ҲИЛОЛ - ИСТИҚЛОЛ
5 ноябрь (сешанба)
19:00 ПАХТАКОР - АЛ-РАЙЯН
23:00 АЛ-НАСР - АЛ-АЙН