ОФК клублар рейтинги: Истиқбол қандай?

ОФК клублар рейтинги: Истиқбол қандай?

Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» каналида ёзишича, Ўзбекистон Осиё клублар турнирларининг янги мавсуми якуни бўйича қитъа рейтингида 4-ўринга кўтарилиши даргумон.

Лекин клубларимизда БАА билан ўртадаги очколар фарқини қисқартириш ва кейинги йиллар рейтинг бўйича юқорилаш учун замин ҳозирлаш имкони йўқ эмас.

- Мана, Осиё клублар турнирининг янги мавсуми расман старт олмоқда. Бу ОФК клублари рейтингини мунтазам янгилаб боришимизни англатади. Янги мавсум якунидаги рейтинг 2025|2026 йилларники учун мамлакатлар ўртасида квоталарни тақсимлашга хизмат қилади. Менда Ўзбекистоннинг рейтингда тезда лоақал 4-ўринга қайтишидан умидворларни хурсанд қиладиган хабар йўқ. Айни ҳолатда 4-ўринни банд этиб турган БАА бизни 13 очкодан ҳам кўпроққа ортда қолдирмоқда. Бу камомадни бир мавсумда йўқотиш жуда-жуда қийин. Шуни назарда тутсак, 2025|2026 йиллар мавсумида халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини фақат 2та клуб ҳимоя қилади - Суперлигада 1та, ОЧЛда 1та. Ҳамма умид клубларимиз бу ортда қолиш даражасини пасайтиришларидан. Шунда 2025 ёки 2026 йилда рейтинг бўйича юқорилаш имконияти юзага келиши мумкин. Шунинг баробарида таъкидлаш керак, ҳаттоки, рейтингнинг тўртинчи қатори ҳам энди ОФК турнирларига 4та клуб билан киришиш имкониятини бермайди. Мисол учун, БАА элит турнирда 1та, «плей-офф»да 1та ва ОЧЛда 1та клуб билан қатнашади.