Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров устозлик қилаётган ёшлар (U-20) терма жамоамиз юртимизда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги гуруҳ босқичини муаммосиз босиб ўтишди.
Термамиз 3-турда Индонезия ёшлари дарвозасига ҳарчанд уринишмасин йўл топа олишмади - 0:0.
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда ироқлик ёшлар Сурия термасига қарши майдонга тушишди ва сўнгги сонияларда ўтказиб юборилган гол туфайли дурангга имзо чекишди. Натижада, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз гуруҳида 7 очко билан 1-ўринни нақд қилган бўлса, ироқликлар 4 очко билан 2-ўринни эгаллашди ва ҳар иккала жамоа навбатдаги босқичга йўл олишди.
Энди Равшан Ҳайдаров шогирдлари 11 март куни «Бунёдкор» стадионида «В» гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган Австралия жамоасига қарши шу йили Индонезия майдонларида ўтказиладиган ЖЧ йўлланмаси учун майдонга тушади. Ироқ ёшлари эса ўз гуруҳида етакчиликни қўлга киритган эронлик тенгқурлари билан рўбарў келишади.
«А» ГУРУҲИ
3-ТУР. 7 март
ЎЗБЕКИСТОН - ИНДОНЕЗИЯ - 0:0
Фарғона. «Истиқлол» стадиони.
Бош ҳакам: Мажид Муҳаммад ал Шамрони (С.Арабистони).
Ўзбекистон: 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатулло Пўлатов (13.Зафармурод Абдираҳматов, 65), 3.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Абубакр Ашуров, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (11.Шаҳриёр Жабборов, 82), 10.Умарали Раҳмоналиев, 14.Аббосбек Файзуллаев (9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 90+2), 15.Диёрбек Ортиқбоев (23.Асадбек Жўрабоев, 65) 18.Саидафзалхон Аҳроров (20.Маҳмуджон Муҳаммаджонов, 82), 22.Шерзод Эсанов.
Индонезия: 22.Даффа Фасё Сумавижая, 4.Ферарри, 5.Каканг Рудианто, 8.Архан Фикри, 9.Ҳокки Карака (18.Нико, 87), 10.Роналдо Жойбера (19.Тасним, 87), 12.Аҳмад Маулана Сяриф (13.Памунгкас, 90+1), 14.Роби Дарвис, 16.Дони Памунгкас, 21.Самир (17.Френгки, 46).
ИРО+ - СУРИЯ - 1:1 (1:0)
Тошкент. «Локомотив» стадиони.
Бош ҳакам: Аммар Иброҳим (Баҳрайн).
Голлар: Ҳайдар Абдулкарим (17) - Закариё ал Рамадан (90+5).
Ироқ: 22.Ҳусейн Ҳасан, 2.Сажжад Фадхил, 4.Кадхим Раад Хотам, 5.Абдулраззоқ Қосим, 6.Адам Толиб, 9.Мустафо Қобил (11.Ашар Али, 87), 10.Абдулқодир Жамил (7.Муҳаммад Жамил, 67), 16.Али Жассим (13.Аббос Мажид, 84), 18.Али Содиқ (14.Аббос Фадҳил, 84), 19.Сажжад Маҳди, 21.Ҳайдар Абдулкарим (8.Исмоил Аҳмад, 66).
Сурия: 1.Максим Сарраф, 3.Холид ал Ҳежжеҳ, 5.Амир ал Фаяд (19.Муханнад Фдел, 46), 6.Малик Жанир, 7.Ҳасан Раван Осман (9.Закариё ал Рамадан, 56), 8.Маҳмуд Найеф, 10.Маҳмуд ал Асвад (11.Элиас Сафар, 61), 12.Маҳмуд Манна (21.Муҳаммад Асад, 71), 14.Аҳмад ал Мекдад, 15.Муҳаммад Отман, 20.Мустафо Абдулатиф (18.Ҳасан Дахан, 71).
1 ЎЗБЕКИСТОН 3 2 1 0 3-0 7
2 ИРОҚ 3 1 1 1 3-2 4
3 ИНДОНЕЗИЯ 3 1 1 1 1-2 4
4 СУРИЯ 3 0 1 2 1-4 1
Ўйиндан кейинги фикрлар
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон термаси бош мураббийи): - Ўйин муҳим эди, албатта. Гуруҳдан чиқиш учун очко жуда катта аҳамиятга эга эди. Минимум вазифа бажарилганидан мамнунман. Индонезия жуда яхши ҳимояланди. Имкониятлардан унумли фойдаланишга уриндик, аммо ҳаракатларимиз наф келтирмади. Ўйинда дуранг учун майдонга тушмагандик, асосий мақсад - ғалаба эди. Таркиб танлашда кимгадир жисмоний томонлама, яна кимгадир карточкалар бўйича муаммолар бўлгани сабаб, дам беришга қарор қилдик. ЖЧ йўлланмасини берадиган бу турнирда кичик хатолар ҳам кечирилмайди. Индонезия футболчилари узоқдан зарба беришга имкон беришмади. Улар яхши ҳимояланди ва кўплаб футболчиларимизнинг кучли зарбаларига тўғри «блок» қўя олишди. Беш нафар ҳимоячи билан ўйнаш тактикаси аслида чалғитувчи бўлди. Биз ўйинда 3-4-3 тактикаси остида тўп тепдик. Кўриниб турибдики, рақиб мураббийи ҳам бу баҳсга етарлича тайёргарлик кўрган. Асосий вақтимиз ҳужумда ўтди. Шу сабаб, 5та ҳимоячи эмас, қанотдаги футболчиларни ярим ҳимоячига айланганини таъкидлай оламан. Австралиянинг учрашувларини кузатиб боряпмиз. Ҳар бир беллашув таҳлил қилинмоқда. Уларда ажойиб шаклланган жамоа бор. Бизни яна бир қийин учрашув кутиб турибди.
Шин Тае Йонг (Индонезия термаси бош мураббийи): - Мезбон жамоага қарши ёмон ўйнамадик, менимча. Ўзбекистонни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман! Улар бунга 100 фоиз ҳақли эди. Ҳимоямиз даражасидан келиб чиқиб, шундай тактика танладик. Гол ўтказмасликни истадик. Кейинги босқичга чиқа олмаган бўлсак-да, ўйлашимча, бу натижа биз учун ёмон бўлмади. Ўзбек футболчилари ажойиб ўйин намойиш этишди. Уларда индивидуал томонлама жуда кучли йигитлар тўп тепишини билардик. Айтиб ўтганимдек, барча футболчиларни бу ўйинга олиб кела олмадик. Тактик томондан марказни мустаҳкамлашга ҳаракат қилдим. Сабаби, рақиб футболчилари жисмонан кучли экани аниқ эди. Уларни шу усулда қарши ҳужумдаги вазият эвазига мағлуб этишни режа қилгандим.
«В» ГУРУҲИ
3-ТУР. 7 март
ҚАТАР - АВСТРАЛИЯ - 1:9 (1:4)
Тошкент. «ЖАР» стадиони.
Бош ҳакам: Назми Назаруддин (Малайзия).
Голлар: Мустафо Асар (2) - Ҳасан ал Ғариб (13-авт.), Доннелл (21), Родригес (25), Оливейра (39, 67), Юлл (76), Попович (79), Гудвин (90), Бадолато (90+2).
Австралия: 1.Жек Варшавски, 2.Жошуа Роулинс, 3.Нектариос Триантис (14.Каэлан Майекодунми, 75), 4.Крис Доннелл, 7.Бернардо Оливейра (19.Арчи Гудвин, 75), 8.Алессандро Лопане (23.Жонни Юлл, 52), 9.Габриел Попович, 10.Адриан Сегечич (20.Александр Бадолато, 52), 11.Рафаэл Родригес (21.Жед Дрю, 52), 13.Панаше Маданья, 15.Жозеф Форд.
ВЬЕТНАМ - ЭРОН - 1:3 (0:1)
Фарғона. «Истиқлол» стадиони.
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Жамоли (+увайт).
Голлар: Кхут Ван Кханг (56) - Ҳазбави (36), Саҳархизан (75), Ҳусейннажод (90+4).
Эрон: 12.Адиб Зареи, 3.Мерсад Сеифи, 5.Амин Ҳазбави, 6.Милод Кор, 8.Алиризо Энаятзода (13.Меҳран Файзабади, 85), 9.Саид Саҳархизан, 12.Адиб Зареи, 15.Амин Пилали (11.Амирризо Исломталаб, 68) 17.Можтаба Фахриян (16.Муҳаммаджавод Ҳусейннажод, 78) , 18.Даниал Ири, 19.Алиризо Сафари (21.Муҳаммадризо Бордбар, 78), 20.Ҳусейн Ҳожизодахуросони (7.Амир Иброҳимзода, 68).
1 ЭРОН 3 2 0 1 6-4 6
2 АВСТРАЛИЯ 3 2 0 1 12-4 6
3 ВЬЕТНАМ 3 2 0 1 4-4 6
4 ҚАТАР 3 0 0 3 2-12 0
«С» ГУРУҲИ
1 Ж.КОРЕЯ 2 2 0 0 6-0 6
2 ИОРДАНИЯ 2 1 0 1 2-2 3
3 ТОЖИКИСТОН 2 1 0 1 1-2 3
4. УММОН 2 0 0 2 0-5 0
3-ТУР. 8 март
Ж.Корея - Тожикистон
Иордания - Уммон
«D» ГУРУҲИ
2-ТУР. 6 март
ҚИРҒИЗИСТОН - ЯПОНИЯ - 0:3 (0:0)
Тошкент. «ЖАР» стадиони, 287 томошабин.
Бош ҳакам: Чен Син Чуан (Хитой Тайпейи).
Голлар: Сано (73-пен.), Кумата (75), Сакамото (85).
ХИТОЙ - С.АРАБИСТОНИ - 2:0 (0:0)
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони, 325 томошабин.
Бош ҳакам: Яҳё ал Мулла (БАА).
Голлар: Иминкари (65), Су Бин (72).
1 ЯПОНИЯ 2 2 0 0 5-1 6
2 ХИТОЙ 2 1 0 1 3-2 3
3 С.АРАБИСТОНИ 2 1 0 1 1-2 3
4 ҚИРҒИЗИСТОН 2 0 0 2 0-4 0
3-ТУР. 9 март (пайшанба)
17:00 С.Арабистони - Япония
17:00 Хитой - +ирғизистон
1/4 ФИНАЛ
11 март
15:00 ЭРОН - ИРОҚ
Тошкент. «Жар» стадиони
19:00 ЎЗБЕКИСТОН - АВСТРАЛИЯ
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони
12 март
15:00 «С» гуруҳи 1-ўрин соҳиби - «D» гуруҳи 2-ўрин соҳиби
Тошкент. «Жар» стадиони
19:00 «D» гуруҳи 1-ўрин соҳиби - «С» гуруҳи 2-ўрин соҳиби
Тошкент. «Локомотив» стадиони
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789