Осиё чемпионати (футзал)-2022: Бошида туркманларга 8та гол!

Осиё чемпионати (футзал)-2022: Бошида туркманларга 8та гол!

Кутилганидек, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионати-2022 финал босқичига ишонч билан кирди.

Қувайт мезбонлик қилаётган мусобақа 27 сентябрь куни айнан Баҳодир Аҳмедов шогирдлари иштирокидаги ўйин билан бошланди ва вакилларимиз 1-тур баҳсида Туркманистон термасини жавобсиз 8та гол билан «сийлашди». Ён қўшниларимиз ўйин давомида муносиб кўринишга интилишди, фақат анча кучли саналган жамоамиз бунга парво қилмай, ҳужумларда эффектли ўйнашди имкон доирасида.

Матбуот анжумани (ўйиндан олдин)

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Ҳаммага салом. Худо хоҳласа, Қувайтдаги турнир ҳар томонлама яхши ўтади. Пандемия туфайли орада битта турнир қолдирилди. Ўйлайманки, навбатдаги Осиё кубоги ҳаммада ижобий таассурот қолдиради. Қувайтда қитъанинг 16та энг кучли футзал жамоа йиғилган. Ҳар бир иштирокчи ўзининг энг чиройли ўйинини кўрсатишга уриниши тайин. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бу ерда бор имкониятини ишга солади. Бу сафар кучли тўртликка кириш мотивация бермайди, шунга қарамай, ҳар бир учрашувда ғалабани кўзлаймиз. Қайтараман, Осиё кубогига энг яхши 16та жамоа келган. Демак, ҳар бир ўйин қийин кечади. Ҳамма қатори энг юқори натижага эришишни хоҳлаймиз, ҳаракат шунга.

Гуванч Канаев (Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи): - Охирги 10 йил давомида Осиё кубоги финал босқичига чиқолмадик, ниҳоят, шу ердамиз. Бизни олдинда Ўзбекистон, Баҳрайн ва Тожикистон термаларига қарши қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Ҳар бир рақибга қаршилик кўрсатишга тайёрмиз ва кейинги босқичга чиқиш имконини берадиган яхши натижа қайд этишдан умидвормиз. Жамоанинг «плей-офф»га чиқиб, мамлакатимиз футзалида янги тарих яратишига ишонаман.

Ўзбекистон - Туркманистон ўйини бош мураббий Баҳодир Аҳмедов таъкидлаганидек, оғир кечгани йўқ. Иккинчи томондан бош мураббийнинг вакилларимиз энг юқори натижага интилишлари ҳақида айтган гаплари ўз тасдиғини топди. Ҳар ҳолда, футзалчиларимиз ҳимояни ўрнига қўйган ҳолда, ҳужумда тажовузкор ҳаракатланишди. Ўйин давомида чиройли комбинациялар ҳам, узоқдан йўлланган кучли зарбаларни ҳам кўрдик. Буларнинг самараси - 8та жавобсиз гол. Жумладан, Ихтиёр Ропиев ва Машраб Одилов «дубл»га эришган бўлсалар, қолган 4та гол Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Шаҳрам Фахриддинов ва Акбар Усмонов ҳисобига ёзилди. 

«В» гуруҳидан ўрин олган иккинчи ўйинда Тожикистон ва Баҳрайн термалари ўзаро куч синашди. Бунда ён қўшналаримиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, «плей-офф» раундига илк қадамни ташлашди. Айтиш жоиз, Баҳодир Аҳмедов жамоаси 2-турда айнан Тожикистон термаси билан ўйнайди. 

* Туркманистон терма жамоаси Осиё чемпионатлари финал босқичига 10 йиллик танаффусдан кейин чиқди. Умуман, қўшниларимиз қитъа биринчилигида 6та марта иштирок этиб, уларнинг ҳеч бирида гуруҳдан чиқолмаганлар. 

* Ўзбекистон термаси Осиё чемпионати финал раундида туркманлар билан биринчи марта тўқнаш келди. 

ОЧ-2022. «B» гуруҳи. 1-тур

27 сентябрь 

ЎЗБЕКИСТОН - ТУРКМАНИСТОН - 8:0 (3:0)

Ал-Қувайт. «Саад ал Абдуллоҳ Холл» спорт мажмуаси. 

Ҳакамлар: Фаҳад Бадир Ҳасаний (БАА), Исса Убдул Ҳусайн (Қувайт), Бенжапол Мучароэнсап (Таиланд).

Вақт учун маъул: Порннаронг Грейрод 

(Таиланд).

Голлар: Даврон Чориев (6), Машраб Одилов (13, 22), Ихтиёр Ропиев (15, 33), Дилшод Раҳматов (30), Шаҳрам Фахриддинов (34), Акбар Усмонов (40).

Ўзбекистон (бошланғич бешлик): 12. Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев.

Захира: 1. Рустам Умаров, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 5. Суннат Жўраев, 7. Дилшод Раҳматов, 9. Элбек Тўлқинов, 11. Акбар Усмонов, 13. Шаҳрам Фахриддинов, 14. Давлат Ибрагимов.

Туркманистон (бошланғич бешлик): 12. Меретгелди Байрамов, 3. Гилжимурат Гилжимуратов, 

4. Максат Солтанов, 9. Алламират Курбанов, 

13. Кадир Беренов.

Захира: 1. Бердимират Сапардурдиев, 2. Ровшен Оразмуҳаммедов, 5. Кервен Аннаоразов, 

6. Даниил Панченко, 7. Гурбангелди Сахедов, 

8. Шири Байрамдурдиев, 10. Мулкаман Аннагулиев, 11. Ватан Атаев, 14. Максат Мирадов.

Огоҳлантириш: Ровшен Оразмуҳаммедов (19, Т.).

Комиссар: Ричард Жонсон (Филиппин).

----------------------------------------------------------

БАҲРАЙН - ТОЖИКИСТОН - 3:4 (1:1)

Ал-Қувайт. «Саад ал Абдулла Холл» мажмуаси.

Голлар: Аммар Ҳасан (12), Аҳмад Муҳаммад (34), Жассим Солиҳ (39) - Умид Қўзиев (8), Бахтиёр Солиев (23), Файзали Сардоров (24), Идрис Ёров (39).

Баҳрайн (бошланғич бешлик): 14. Саид 

Муҳаммад, 4. Фалаҳ Аббос, 6. Аммар Ҳасан, 

12. Салмон Мулла, 10. Жассим Солиҳ.

Захира: 1. Юсуф Абдулла, 13. Саид Маҳфуд, 

2. Солиҳ Аҳмад, 5. Ҳасан Иброҳим, 8. Муҳаммад Радҳи, 11. Ҳамид Абдулла, 7. Али Абдулла, 

3. Аҳмад Муҳаммад, 9. Муҳаммад Абдулла.

Тожикистон: 2. Фируз Бекмуродов, 7. Рустам Ҳамидов, 8. Муҳаммад Шарипов, 12. Умид Қўзиев, 5. Собир Гуляков.

Захира: 1. Фируз Бозмамадов, 6. Идрис Ёров, 14. Дилшод Саломов, 3. Баҳодир Хўжаев, 

4. Шавкат Ҳалимов, 9. Файзали Сардоров, 

11. Иқболи Воситзода, 13. Бахтиёр Солиев.

Огоҳлантиришлар: Жассим Солиҳ (24) - 

Файзали Сардоров (40).

-----------------------------------------------------------------------

2-ТУР. 29 сентябрь (пайшанба)

13:00 ТОЖИКИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН

16:00 ТУРКМАНИСТОН – БАҲРАЙН

«A» ГУРУҲИ

27 сентябрь

ИРОҚ - ТАИЛАНД - 2:3 (2:1)

Ал-Қувайт, «Саад ал Абдулла Холл» мажмуаси.

Голлар: Тариқ Сулаймон (8), Мустафо 

Эҳсон (14) - Ворасак Срирангпирот (17), Саравут Фалапруек (25), Жетсада Чудеч (36).

ҚУВАЙТ - УММОН - 7:2 (2:0)

Ал-Қувайт, «Саад ал Абдулла Холл» мажмуаси.

Голлар: ал Тавайл (6, 23), ал Аббоси (8, 30), 

ал Басам (23), ал Халифа (30), ал Фадел (33) - 

ал Балуши (31), ал Мавали (38).

2-ТУР. 29 сентябрь (пайшанба)

УММОН - ИРОҚ

ТАИЛАНД - ҚУВАЙТ

----------------------------------------------------------

«C» ГУРУҲИ

1-ТУР. 28 сентябрь (чоршанба)

ЭРОН - ИНДОНЕЗИЯ

ЛИВАН - ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ

----------------------------------------------------------

«D» ГУРУҲИ

1-ТУР. 28 сентябрь (чоршанба)

ВЬЕТНАМ - Ж.КОРЕЯ

ЯПОНИЯ - С.АРАБИСТОНИ