Осиё Ўйинлари-2022. Олимпиячиларимиз қийин ғалаба билан бошлашди, лекин...

Осиё Ўйинлари-2022. Олимпиячиларимиз қийин ғалаба билан бошлашди, лекин...

Сизга яхши маълумки, Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастуридан ўрин олган баҳслар старт олди.

Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси 1-турда Гонгконгга қарши майдонга тушди. Учрашувда захирадан майдонга тушган Улуғбек Ҳошимовнинг 65-дақиқадаги ягона голи вакилларимизга муҳим ғалабани келтирди – 1:0.

Маълумот учун, мусобақанинг футбол дастурида «С» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон олимпия жамоасининг тақвимида ўзгариш кузатилган. Қуръа натижасига кўра, ушбу квартетдан Ўзбекистон, Афғонистон, Сурия ва Ҳонгконг олимпия жамоалари ўрин олганди, аммо гуруҳ баҳслари бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон футбол жамоалари XIX Осиё Ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилган. Вазиятдан чиқиш мақсадида Ўйинлар ташкилий қўмитаси бу ҳолат бўйича Осиё Футбол Конфедерациясига мурожаат қилди ва якунда гуруҳда қолган 2 жамоа иштирокни давом эттириши маълум қилинган. 
Шу тариқа, Ўзбекистон 25 сентябрь куни шу термага  қарши навбатдаги баҳсда майдонга тушиб, 1-ўрин соҳибини аниқлайди. Ҳозирга келиб икки жамоа ҳам кейинги босқич масаласини ҳал қилган.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол
1-тур. 22 сентябр (жума)
ЎЗБЕКИСТОН U23 – ГОНГКОНГ U23 – 1:0
Гол: Улуғбек Ҳошимов 65.
Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасурбек Жалолиддинов, 14. Иброҳимхалил Йўлдошев, 17. Абдурауф Бўриев, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев (Улуғбек Ҳошимов, 46), 20. Русланбек Жиянов.

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё ўйинлари 1-туридан ўрин олган Ҳонгконгга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Жамоани ва мухлисларни табриклайманҚийин ўйин бўлдиНоқулай ҳаво ўз сўзини айтадиЁмғир рақибга ёрдам берди.  Ўйин тақдирини ҳал қилиш учун етарлича вазиятлар бўлдиГол уриб, рақибни тинчлантиришимиз мумкин эди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиздан сўнг Ҳонгконг охиригача курашди.  Кичик ҳисоб? Тошкентда 0:10 ҳисобида ютқазган Ҳонгконг ва у жамоанинг мураббийи бошқа эди. Унда таркиб асосан ёш ўйинчилардан иборат эди..