Осиё Кубоги U-17: Ўзбекистон Япония ва Вьетнам билан бир гуруҳда

Осиё Кубоги U-17: Ўзбекистон Япония ва Вьетнам билан бир гуруҳда

Олдин хабар берганимиздек, бугун Таиландда ўтадиган ва ЖЧга йўлланма берадиган Осиё Кубоги U-17га қуръа ташланди.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 2018 йилги қитъа чемпионатида ёмон натижа (16 жамоа орасида 14-ўрин) қайд этгани учун охирги саватчадан жой олганди. Қуъа натижаларига кўра, Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси гуруҳда Япония, Ҳиндистон ва Вьетнамга қарши ўйнайдиган бўлди. 
А гуруҳи
Таиланд
Яман
Малайзия 
Лаос

B гуруҳи
Жанубий Корея
Эрон
Афғонистон
Қатар

С гуруҳи
Тожикистон
Австралия
Саудия Арабистони
Хитой 

D гуруҳи
Япония
Ҳиндистон
Вьетнам
Ўзбекистон

Мусобақа 15 июндан 2 июлгача Бангкок ва Чонбури шаҳарларида ўтказилади.