Осиё кубоги-2023(саралаш): Ўзбекистон ва Таиландда ҳам 3 тадан гол ва ...

Осиё кубоги-2023(саралаш): Ўзбекистон ва Таиландда ҳам 3 тадан гол ва ...

Сизга яхши маълумки, бугун Наманганда Осиё Кубоги—2023 саралаш босқичида доирасида миллий термамиз Шри-Ланкага қарши майдонга тушди.

Кутилганидек, вакилларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Аслида ҳисоб бунданда йирикроқ бўлиши талаб этиларди ва бурнга етерлича имкониятлар ҳам бўлди. Аммо, якунда худди Таиланд термасидек 3 та гол урдик холос. 
Ўзбекистон терма жамоаси 11 июнь куни 2-тур доирасида Мальдив ороллари билан баҳс олиб боради.

Осиё Кубоги—2023 саралаши

1-тур баҳслари

8 июнь, чоршанба

Ўзбекистон – Шри-Ланка 3:0

Голлар: 1:0 — 36 Жалолиддин Машарипов, 2:0 — 47 Достон Ҳамдамов, 3:0 — 60 Фаррух Сайфиев.

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов, 18. Абдулла Абдуллаев (23. Ҳусниддин Алиқулов, 87), 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков (6. Сардор Собирхўжаев, 87), 10. Жалолиддин Машарипов (22.Ойбек Бозоров, 74), 17. Достон Ҳамдамов (Азизбек Турғунбоев, 74), 20. Азизбек Амонов (21.Игол Сергеев, 63), 14. Элдор Шомуродов.

Шри-Ланка: 1. Сужан Перера, 3. Ҳарша, 4.Чалана Чамира, 6. Разнаяке, 7. Акиб, 8. Асикур Раҳуман, 10. Диллон Сенан (15. Низаршан 68), 12. Муҳаммад Шабир, 13. Жесузасан, 16. Ҳеттиге Дон, 23. Дилҳара.

Огоҳлантириш: Асикур Раҳуман (90+5).

Таиланд – Мальдив ороллари 3:0

Голлар: 1:0 — 41 Сарач Ёоен, 2:0 — 45+3 Теерасил Дангда, 3:0 — 80 Панса Ҳемвибоон.