Осиё Кубоги U-20, саралаш. Ёшларимизда 100 фоизлик натижа  ва...

Осиё Кубоги U-20, саралаш. Ёшларимизда 100 фоизлик натижа  ва...

Хабарингиз бор, айни дамларда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинлари поёнига етмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон U-20 жамоаси саралашдаги барча ўйинларда ишончли ғалабага эришиб, 12 очко билан Осиё Кубоги финал босқичига йўл олди. 
Фарҳод Нишонов шогирдлари сўнгги турда Баҳрайн дарвозасига жавобсиз 5 та гол уришди. Умумий ҳисобда жамоа 4 та турда 21:1 тўплар нисбатини қайд этди. 
 Эслатиб ўтамиз, гуруҳдааги қолган 4 терма  — Камбоджа (6), Баҳрайн (6), Непал (3) ва Хитой Тайпейи (0) нисбатан кучсиз термалар ҳисобланишади. 

Осиё Кубоги U-20, саралаш. В гуруҳи
ЎЗБЕКИСТОН — БАҲРАЙН 5:0 (1:0)
29 сентябр. Хитой Тайпейи
Голлар: Дилшод Абдуллаев (25), Муҳаммадали Ўринбоев (61), Нурлан Ибраимов (80, 86), Далер Тухсанов (89).
Ўзбекистон — Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Ғиёс Ризақулов, Азиз Тўлқинбеков,  Равшан Хайруллаев, Саидумар Саиднуруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Асилбек Жумаев, Рустам Фомин, Дилшод Абдуллаев, Лазиз Мирзаев. 
Захира — Ҳусниддин Неъматов, Муҳаммадюсуф Собиров, Мейирбек Режабалиев, Далер Тухсанов, Мурод Комилов, Беҳруз Жуматов, Оллоберган Каримов, Наримон Аҳмаджонов, Абдуғофур Ҳайдаров, Нурлан Ибраимов, Муҳаммадали Реимов,  Амирбек Саидов.