Отабек Шукуров Туркияда йилига 750 минг доллар маош оладими?

Отабек Шукуров Туркияда йилига 750 минг доллар маош оладими?

БААнинг «Шаржа» ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Туркияда давом эттиради. Турк клуби матбуот хизмати ўзбекистонлик 26 ёшли футболчи трансферини расман эълон қилди.

Аввалроқ «Фотиҳ Карагюмрук» бош мураббийлигига «Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси ва мураббийи Андреа Пирло тайинланганди. Жамоа ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 8-поғонани эгаллаганди.

Миллий термамизнинг етакчи футболчилардан бири айни пайтда Андреа Пирло жамоасидаги энг қимматбаҳо футболчи бўлиб турибди. Трансфермаркт портали уни 4 млн еврога баҳолаган. "Гладиаторимиз" буни майдонда ҳам исботлаб, тез орада "Карагюмрук" юлдузига айланишига ишонамиз. Чунки...

Чунки Отабекнинг ўзи ҳам кучлироқ лигаларда ўйнашни жуда истаяпти.  Championa.asia сайтида ёзилишича у Туркияга ўтиш учун маошининг сал каммарта қисқаришига рози бўлдиАниқроқ айтсак, амирликларда йилига 1 млн 800 минг доллар маош олган қашқадарёлик ярим ҳимоячи янги жамоасида 700-750 минг атрофида ишлаб топади.