Ҳозирча ТОП ҳакамларимиз рўйхатини Илгиз Танташев "бошқармоқда"...

Ҳозирча ТОП ҳакамларимиз рўйхатини Илгиз Танташев "бошқармоқда"...

Суперлиганинг 2023-йилги мавсуми учрашувларида тоза ўйин вақти қанча бўлгани чоп этиб борилмоқда

 

Лига ҳозиргача биринчи давра беллашувлари статистикасини тўлиқ тақдим этди.  
Биринчи даврада Илгиз Танташев энг кўп — 9 та учрашувни бошқариб борган. Бу бежиз эмас албатта. Илгиз бошқариб борган баҳсларда тоза ўйин вақти ўртача 58,07 фоизни ташкил қилган. Яъни, рефери футбол ўйнаш учун нисбатан кўпроқ имконият тақдим этган. Кучли учликдан Султонмурод Абдураҳмонов ҳамда Иброҳим Исмоилов жой олган. Аммо улар илк даврада фақатгина 3 тадан учрашувда ишлаган холос. 
Аскер Нажафалиев ҳамда Акобир Шукуруллаев 7 тадан беллашувда ишлаган. Ҳар икки реферида тоза ўйин вақти 52,5 фоиз тенг. Улар мос равишда 10 таликка кирди. 
Рустам Лутфуллин, Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусан Музаффаров каби реферилар ишлаган учрашувларда фоиз 50 га ҳам етмаган. 
Тоза ўйин вақти масаласи фақатгина реферилар меҳнатига боғлиқ эмас. Кўп ҳолатларда футболчилар билан боғлиқ масалалар катта саҳнага чиқади. Бироқ бунда ҳакамнинг учрашувга ёндашуви ҳам катта аҳамият касб этиши сир эмас. Ишонамизки, 2024-йилги мавсумда рефериларимиз соғлом футбол йўлида янада кўпроқ меҳнат қилади. 
Қуйида барча энг камида 3 та ўйинда ишлаган бош ҳакамларнинг Суперлига-2023 биринчи даврасидаги статистикаси келтириб ўтилган:

Илгиз Танташев — 9 ўйин (58,07 фоиз)

Султонмуродов Абдураҳмонов — 3 ўйин (55,4)

Иброҳим Исмоилов — 3 ўйин (55)

Вадим Агишев — 5 ўйин (54,78)

Ғайрат Жўраев — 3 ўйин (53,1)

Темур Тўхтасинов — 6 ўйин (52,9)

Аскер Нажафалиев — 7 ўйин (52,5)

Акобир Шукуруллаев — 7 ўйин (52,5)

Фирдавс Норсафаров — 6 ўйин (52,2)

Раҳимбек Каримов — 6 ўйин (51,7)

Абдурашид Худойберганов — 4 ўйин (51,3)

Азиз Асимов — 4 ўйин (50,05)

Рустам Лутфуллин — 5 ўйин (49,6)

Аҳрол Рисқуллаев — 4 ўйин (47,5).

P . S .: Ушбу статистикага Суперлига-2023'нинг минимум 3 та баҳсида ишлаган ҳакамлар киритилган.