АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Тоттенхэм» ёзда «Эвертон»дан универсал ҳужумчи Ришарлисонни сотиб олиш асносида катта юришни амалга оширди.
«Шпорлар» сафида дарҳол натижа кўрсатишга тушган бразилиялик футболчи яқинда FourFourTwo нашри меҳмони бўлди ва «Гудисон Парк»дан нега воз кечганига алоҳида изоҳ берди. У шунинг баробарида Антонио Конте ҳамда Томас Тухель ўртасида юзага келган ва кўп муҳокамаларга сабаб бўлган машҳур можаро хусусида ҳам фикр билдирди. Ришарлисон Ливерпулнинг иккинчи рақамли жамоаси сафига 2018 йили «Уотфорд»дан ўтганди. Ўшанда у «Эвертон» тарихидаги иккинчи энг қимматбаҳо футболчига айланган эди. Бироқ «ирислар» ортда қолган вақт давомида фақат пастга қараб кетишди ва ўтган мавсум ҳаттоки, АПЛда қолиш учунгина курашишларига тўғри келди. Жамоа якунда кучлилар сафида қолиш миссиясини зўрға уддалади (16-ўрин). Бразилиялик универсал эса шундан кейин жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Қолаверса, «Эвертон» 60 миллион фунт стерлингни ўз ичига олган таклифни рад этолмасди.
- «Эвертон»дан кетишингиз осон бўлмагандир...
- Агар клуб билан алоқангиз чуқур илдиз отган бўлса, бу масалада қийналишингиз турган гап. Аслида «Эвертон»да бахтли эдим, клубда кўп нарсалар ўргандим ва бунинг учун умрбод миннатдорман. «Эвертон» - бой тарихга эга катта клуб. Бироқ ҳозирда унга кучли амбиция етишмаётгандек. Футбол моҳияти эса, совринлар ютиш учун ҳаракатдир. Мана, «Гудисон Парк»да 4 йил ўйнадим ва жамоа йирик муваффақиятлардан жуда узоқда эканлигини кўрдим. Қисқаси, муҳитни ўзгартириш, қатъий қадам ташлаш пайти келганини тушундим. Қолаверса, клуб ҳам трансферимдан оз-моз ишлаб олиши керак эди. Ўйлайманки, якунда ҳамма учун яхши келишув амалга ошди. «Тоттенхэм» эса мен учун янги чақирув ва бундан бағоят мамнунман.
- Умуман, «Эвертон»нинг ўтган мавсумдаги омадсизлигини қандай изоҳлаш мумкин?
- Тўғриси, мавсум жуда таранг кечди. Жароҳатлар кўп бўлди, жамоа захирасида эса бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун етарли куч йўқ эди. Шахсан ўзим ҳам етарлича муаммоларга йўлиқдим. АПЛнинг аввалги мавсум тугаши билан Америка кубоги ва Олимпиадада қатнашдим, клубга келганим ҳамоно чемпионат қайта бошланиб кетди. Танаффусга вақт қолмади, боз устига, мавсум давомида бир неча марта жароҳатландим. Хуллас, чарчоқ ўз сўзини айтди, барибир.
- Вазият гувоҳи сифатида айтинг, Конте ва Тухель ўртасидаги можаро аслида нимадан келиб чиқди?
— Қизиқ, шундай эмасми? Ўшанда барча футболчиларнинг фикру-хаёли ўйинда эди, шунинг учун мураббийлар ўртасида нималар бўлганини фақат кийиниш хонасида, видеолавҳа орқали кўрдик. Умуман, бундай тортишувлар футбол учун нормал ҳолат. Ахир майдонда футболчилар ўртасида ҳар доим нималардир бўлади, шундай экан, мураббийлар ҳам баъзан эҳтиросга берилишлари мумкин. Муҳими, ҳамма тинчланади ва футбол ўз йўлида давом этади. Тўғри, икки устоз низосини кузатиш қизиқ бўлди. Бизникилар қарама-қаршиликлардан чўчимайдилар, шундай...
- Кейинчалик жамоада кимдир бу мавзуда Конте билан ҳазиллашишга ботиндими?
- Жиннимисиз? Балки ўзингиз ҳазиллашишга ҳаракат қилиб кўрарсиз... Ҳар ҳолда, мен бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмадим. Аммо бундай вазиятлар футбол учун яхши, мухлисларга ёқади. «Тоттенхэм» - «Челси», Бразилия - Аргентина ва «Эвертон» - «Ливерпуль» каби катта ўйинлар бошқача, барибир.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789