«Пахтакор» дарвозаси томон  белгиланган 2 пенальти ҳам хато экан ва...

«Пахтакор» дарвозаси томон  белгиланган 2 пенальти ҳам хато экан ва...

Ишонаверинг, Ҳакамлар маркази ЎФАдан Агишевга чора кўришни сўрайди

Маълум бўлишича бугун Ўзбекистон Суперлигаcининг 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

«Унга кўра, учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар жарима майдони ичида меҳмонларнинг 21-рақамли футболчиси тўп учун курашда майдонга йиқилади. Бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган эди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди. 
Шунингдек, учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонларнинг 88-рақамли футболчиси меҳмон жамоа мухлисларига қарата тош улоқтиради. Футболчининг ушбу ҳаракатлари қизил карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу вазиятда «Пахтакор» футболчисини спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун майдондан четлаштириши керак эди. 
Шундан ташқари, учрашувнинг 90+3-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида «Пахтакор»нинг 88-рақамли ва «Навбаҳор»нинг 22-рақамли футболчилари тўп учун курашган вақтда тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегади. Ушбу ҳолатда иккала футболчи ҳам тўп учун курашаётган бўлган ва бу каби ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиши сифатида қайд этилмайди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди», - дейилади ташкилот хабарида. 
paxt-navb.jpg
Қайд этилишича, эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув ҳакамлари ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритган.

Маълумот учун, ушбу баҳсни тажрибали ҳакам Вадим Агишев бошқарганди.

pax-navb-agish.jpg