Пеп Родригони мўлжаллаяпти

Пеп Родригони мўлжаллаяпти

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳужум чизиғини кучайтира оладиган ўйинчи топди.

Испаниялик мутахассис «Реал» ҳужумкор футболчиси Родригони олишни истаяпти. Marca нашрининг ёзишича, ёзги трансфарлар ойнаси ёпилгунига қадар бу ишни амалга оширса бўлади. «Шаҳарликлар» жамоадан кетиш истагини билдирган Хулиан Альваресни «Атлетико»га беришга қарор қилди. Унинг бўшаган ўрнига Родриго ҳар томонлама мос тушади. «Реал» ёзда Килиан Мбаппе ўз сафига қўшиб олганидан кейин Родригонинг ўйин вақти камайиши кутилмоқда. Бразилиялик футболчининг ўзи ҳам аввалроқ бундан хавотирга тушган эди. Родриго Гоэс «Сантос»дан «Реал»га 2019 йили 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Бугунги кунда 23 ёшли ҳужумкор футболчининг трансфер нархи 110 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.