Пеп термада ишламоқчи

Пеп термада ишламоқчи

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубдаги фаолиятини 2025 йилда якунлайди.

The Guardian хабарига кўра, испаниялик мураббий икки йилдан кейин Манчестер жамоасини тарк этишни режалаштирган. Мураббийлик фаолиятини эса 9 йилдан кейин якунламоқчи. Қайд этилишича, Гвардиола «Сити» билан ноябрь ойида узайтирилган келишувни ҳам имзоланишига шубҳа билан қараган. Мураббий клубини тарк этгач, фаолиятини миллий жамоаларда давом эттиришни хоҳламоқда. Маълумот учун, Гвардиола «Манчестер Сити»да 2016 йилдан буён фаолият юритмоқда. 52 ёшли мутахассиснинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган. Пеп мураббий сифатида жами 35та совринга эга чиққан.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.