Петр Чех «Челси»ни тарк этди

Петр Чех «Челси»ни тарк этди

«Челси» клуби техник директори лавозимида ишлаб келаётган Петр Чех клуб билан расман хайрлашди.

Бу ҳақида «аристократлар» расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди: «Петр Чех 3 йил аввал клуб техник директори этиб тайинланганидан буён ўзининг маслаҳатлари ва меҳнати билан ҳам асосий жамоамиз, ҳам академиямизнинг кучайишида катта роль ўйнади».

«3 йил давомида ушбу клубда техник директор лавозимида фаолият олиб бориш жуда катта фахр бўлди. Жамоа янги раҳбарлар қўлига ўтди ва мен айни вақтни клубдан кетиш учун энг тўғри вақт деб ўйладим. Ҳозир клуб ишончли бошлиқлар қўлида ва унинг ҳозирги ҳолатидан мамнунман. Жамоага майдонда ва унинг ташқарисида омад тилайман», - деди Чех. Аввалроқ, лондонликлар спорт директори Марина Грановская билан ҳам хайрлашган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.