PFA йил лаураеатларини эълон қилди

PFA йил лаураеатларини эълон қилди

Англия Премьер-Лигаси профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) Премьер-лиганинг ўтган мавсуми энг яшилари номини эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Норвегиялик ўтган мавсумда АПЛда бир мавсум давомида гол уриш бўйича рекордни янгилади. Эрлинг мусобақанинг 35 ўйинида 36та гол уришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга у «шаҳарликлар» билан Англия чемпиони, Кубоги ғолиби ва Чемпионлар лигасида зафар қучди. Форвард сўровномада жамоадошлари Кевин Де Брюйне ва Жон Стоунз, ҳамда «Арсенал» футболчилари Мартин Эдегор ва Букайо Сака ҳамда «Тоттенхэм» собиқ сардори Харри Кейнни ортда қолдирди. Холанд Руд ван Нистелройдан кейин ушбу совринни қўлга киритган биринчи чет эллик футболчи ҳисобланади. Нидерландиялик форвард 2001/02-йилги мавсумда ушбу номга лойиқ кўрилганди.

«Арсенал» вингери Букайо Сака эса йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинди. 21 ёшли футболчи қаторасига тўртинчи йил ушбу номга лойиқ кўрилмоқда. Сака жамоадоши Габриэль Мартинелли, «Астон Вилла»дан Жейкоб Рэмзи ҳамда «Брайтон»дан Мойсес Кайседо («Челси»га ўтди) ва Эван Фергюсонни ортда қолдирди. Ўтган мавсум Сака «канонирлар» билан АПЛда 2-ўринни банд этди. Мавсумнинг 38 учрашувида у 14та гол урди ва 11та ассист етказиб берди. Шунингдек, Букайо Англия термаси сафида ЖЧ-2022да 3та гол урди.

Шунингдек, йил якуни бўйича АПЛнинг рамзий терма жамоаси ҳам тузилди. Энг яхши ҳужумкор футболчилар учлигига Англияда йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши ёш ўйинчиси совринларини қўлга киритган Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») ва Букайо Сака («Арсенал») ҳамда «Тоттенхэм»нинг собиқ ҳужумчиси Харри Кейнлар киришди. Рамзий жамоанинг ўрта чизиғидаги ўринни Мартин Эдегор («Арсенал»), Родри ва Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») эгаллади. Ҳимоя тўртлигига Уильям Салиба («Арсенал»), Киран Триппьер («Ньюкасл»), Рубен Диаш ва Жон Стоунз (иккаласи ҳам «Манчестер Сити») киради. Энг яхши дарвозабон деб Аарон Рэмсдейл («Арсенал») топилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.