Погба сафга қайтмоқда

Погба сафга қайтмоқда

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳатидан тузалмоқда.

L'Equipе хабарига кўра, 29 ёшли француз келаси ҳафтаданоқ умумий гуруҳдаги машғулотларни давом эттириши мумкин. У индивидуал дастур билан шуғулланади ва оғриқсиз югуриш машқларини бажаради. Погба майдонга ноябрь бошида ёки октябрь ойи охирида қайтиши мумкин. Шунда у Франция миллий жамоасининг ЖЧ-2022 учун қайдномасига кириш имкониятини сақлаб қолади. Ярим ҳимоячи охирги марта 23 июль куни «Гвадалахара»га (2:0) қарши ўртоқлик баҳсида ўйнаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.