Турин клуби франциялик яримҳимоячи билан 2026 йилнинг 30 июнь кунига қадар шартнома имзоланганини эълон қилди. Погба «Юве» сафига эркин агент сифатида қайтди ва 10-рақамда ўйнайди. Қайд этилишича, «Ювентус» 2022 йилнинг 31 август кунига қадар футболчи учун 2,5 миллион евро комиссион тўловини амалга ошириши керак. Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Погба фаолияти давомида иккинчи марта «Юве» сафига ўтиши. Поль 2012 йилдан 2016 йилга қадар туринликлар шарафини ҳимоя қилиб, Манчестер жамоасига 105 млн. евро маблағ эвазига трансфер қилинган эди. Орадан 6 йил ўтиб, у Италияга яна эркин агент сифатида қайтди.