Про лига, 20-тур. «Динамо» Қўқонда дуранг қайд этиб Суперлигага яқинлашди

Про лига, 20-тур. «Динамо» Қўқонда дуранг қайд этиб Суперлигага яқинлашди

Бугун Про лига 20-тури доирасидаги учта учрашув ўтказилди. Хусусан, турнинг марказий ўйинида «Динамо»да Қўқонда меҳмон бўлиб нурсиз дуранг қайд этди. Суперлига масаласини ҳал қилган

«Локо» эса Муборакда мағлубиятга учраб, Про лига ғолиби бўлиш масаласи ҳамон очиқлигича қолди. Шундай қилиб, жорий мавсумда мағлубиятсиз сериясини даавом эттираётган Самарқанд жамоасини 38 очко билан 2-ўринда, Қўқон клуби эса 37 очко билан 3-ўринда бормоқда. Водийликларда битта ўйин қолди, Самарқанд жамоасида эса яна икки учрашув – "Ғиждувон" ва "Шўртан" билан ўйинлар бор. 

Про лига. 20-тур

ҚЎҚОН-1912 – ДИНАМО – 0:0


МАШЪАЛ – ЛОКОМОТИВ – 2:1

Голлар: Анваржон Жўраев 49, Исломбек Баратов 77 - Абубакр Ризо Турдалиев 20.

Четлатиш: Зотеев, танаффус.


ЮНИРЕД – АНДИЖОН-SGS – 1:1

Гол: Меҳриддин Мусурмонов 81 - Абубакр Ражаббоев, 68
20turprol1.jpg