ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Баракали душанба
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
«Вулверхэмптон» аввалги сешанба куни Англия Лига кубогидан ўрин олган оддий ўйинда «Престон»ни 2:1 ҳисобида енгди.
Бу учрашувда эътиборни тортиш имконияти кам эди, лекин Рауль Хименес туфайли ҳаммаси бошқача бўлди. Аниқроғи, мексикалик легионер голни ғайриоддий тарзда нишонлаб, ўйин рейтингини бироз кўтарди...
Рауль Хименес «Престон» дарвозасини 8-дақиқадаёқ нишонга олди. Мексикалик ҳужумчи аввалига гол қувончини жамоадошлари билан баҳам кўрди, хусусан, ассистент ролини бажарган Райан Айт-Нурига алоҳида миннатдорчилик билдирди. У шундан сўнг қароқчи образига кириб, антиқа шоу кўрсатди. Қизиқ, Рауль оний лаҳзаларда чангакни қаердан олди, кўз ниқобиничи? Маълум бўлишича, у чангакни қопчага солиб, дарвоза ортига илиб қўйган экан. Таъсирли ҳолат. Кўз қисмига тортган боғичи эса - 2020 йилнинг ноябрь ойида орттирилган бош суяги жароҳатидан эсдалик. Футболчи ўшанда маълум вақт махсус ҳимоя ниқоби билан ўйнаганди.
Умуман олганда, Хименес фаолиятининг охиригача бош учун мўлжалланган шу ҳимоя воситасидан фойдаланади, ҳаттоки, уни машғулотларда ҳам ечмайди. Аммо қора сочлари орасида мато деярли кўринмасди. Ниқоб бандажнинг енгил хили бўлиб, жароҳатланган суяк ҳудудини қоплайди. Ҳужумчи ўтган йили майдонга қайтган вақт дубулға шаклидаги ҳимоя воситасини ҳам таққан эди. Лекин кейинроқ бош билан зарба беришда тўп йўналишини тўғри ололмаётганини айтиб, ундан бош тортди. Шу тариқа алоҳида ниқоб тақишга ўрганди ва жамоадошларидан «қароқчи» лақабини олди. Мексикалик футболчи ёзда ўз голини шу ниқобни кўзига тортган ҳолда нишонлаганди, аммо қўлига чангак олган эмасди. Энди бу матоҳ саҳна кўринишини сезиларли даражада бойитди…
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
«Байер»нинг турли мусобақалардаги 43 учрашувида 36 балл жамғарган мерган - 20 ёшли Флориан Виртц, Хаби Алонсонинг кутилмаган кашфиёти.
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789