АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
8 сентябрь куни Букингем саройидан нохуш хабар тарқалди - Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II 97 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
14та мустақил мамлакат қироличаси футболни чинакамига яхши кўрарди. Бунга далиллар етарли. Cham-pionat.com сайти Буюк Британия мотамига лоқайд қарамай, 1952 йилнинг 6 февралидан буён тахтда ўтирган Елизавета II ва футбол ўртасидаги боғлиқликларга алоҳида тўхталди.
Қиролича футболга биринчи марта 70 йил олдин тушган, яна дарҳол топ-ўйинга! Айтишларича, Елизавета ёшлигида одамови бўлган. Ҳаттоки, Англияда ёш малика одамлардан кўра, отларни кўпроқ яхши кўриши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аргумент мантиқан тўғри, ҳар ҳолда, от спорти зодагонларнинг энг севимли машғулотлари ҳисобланади. Хуллас, мамлакат аёнлари маликани халққа яқинлаштириш учун қизиқарли юришни ўйлаб топишган: уни футболга таклиф қилиш, яна дарҳол топ-даражадаги ўйинга! Хўш, улар қироличани қайси ўйинга чақиришганди? Албатта, Англия кубоги финалига. 1953 йил, «Уэмбли» стадиони. Ўшанда «Блэкпул» ва «Болтон» клублари 100 минг мухлис ҳайқириқи остида мамлакат кубоги учун майдонга тушганди. Якунда «Болтон» ғалаба қозонади ва ғолибларга медаллар ҳамда кубокни айнан Елизавета топширади. Қироличанинг футболда кўриниш бергани Британия аудиториясига ёқиб тушади. Елизавета ҳам трибунага тез-тез кўтарилиб туриши кераклигини тушунади.
Англияда ўтказилган ЖЧ-66да ғалаба қозонган инглизларни Елизаветанинг шахсан ўзи тақдирлаганди ва кейинчалик Гарет Саутгейтга мактуб йўллади. Уч карра юриш: ЖЧ финал раунди Англияда, «уч шерлар» чемпион, жаҳон кубогини қироличадан олиш. 1966 йилнинг 30 июль куни Британия жамоаси илк марта (ҳозиргача охирги марта) сайёрамизда тенгсиз бўлди. Инглизлар турнир финалида Германия термасини 4:2 ҳисобида енгишганди. Ўшанда Жефф Херст «хет-трик» қайд этди. Табиийки, бутун қироллик ўша кунни алоҳида энтикиш билан эслайди. Жумладан, бу ютуқ Елизавета учун ҳам катта аҳамият касб этарди. У Евро-2020 финали олдидан Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтга ёзган мактубида шуни таъкидлаганди: «55 йил муқаддам Бобби Мурга жаҳон кубогини топшириш ва мундиал финали футболчилар, мураббийлар, жамоа ходимлари учун нимани англатишини кўриш бахтига муяссар бўлгандим. Ўзим ва бутун қироллик оиласи номидан Англия миллий жамоасини Европа чемпионати финалига чиққани билан табриклайман ва сизларга энг яхши тилакларимни йўллайман. Умид қиламанки, охир-оқибат тарихга нафақат муваффақиятларингиз, балки машаққатли йўлда кўрсатган руҳиятингиз, садоқатингиз ва ғурурингиз ҳам муҳрланади». Елизавета II, Буюк Британия қироличаси.
Елизавета яширинча «Арсенал»ни қўллаб-қувватларди ва Сеск Фабрегасни алоҳида қадрларди. Қироличанинг қайси клубга хайрироҳ эканлигини аниқлаш Британия таблоидларининг орзуси эди. Буни билиш учун ҳаттоки, Букингем саройи ишчиларига пора беришгача борилган. Қиролича «Миллуолл» ва «Вест Хэм»га мухлиса экани ҳақида ёзилган, аммо бу маълумотлар тасдиқланмаган. Кейинчалик маълум бўлишича, Елизавета II 2006 йили «Арсенал» учун қурилган янги стадион - «Эмирейтс»нинг очилиш маросимида шахсан иштирок этишни хоҳлаган, аммо саломатлиги монелик қилган. Қиролича узр сифатида жамоани ўз қабулига таклиф этди. Испаниялик Сеск Фабрегас қиролича билан учрашувдан кейин бир маълумотни ошкор қилганди: «Елизавета узоқ вақтдан буён «Арсенал»га маҳлиё эканини тан олди». Қиролича эса бунга муносабат билдиргани йўқ. Хуллас, маълумот ростми ёки ёлғон - буни фақат Испания термаси собиқ ярим ҳимоячиси билади.
«Арсенал» ҳимоячиси қиролича учун фаолиятини якунлашга ҳам тайёр эди. Букингем саройидаги ўша учрашувда «Арсенал»нинг яна бир футболчиси ажралиб турди. Ҳимоячи Эммануэль Эбуэ The Guardian нашрига берган интервьюсида воқеа тафсилотини баён этганди: «Саройга кирганимиз ҳамоно Тьерри Анри мендан ортиқча гапирмаслик ва қиролича билан ҳазиллашмасликни сўради. Албатта, унга бу масалада ваъда бердим. Елизавета ҳамма билан қўл бериб кўришганида эса, унинг ёқимтойгина кучукчаси эътиборимни тортди. У мендан ҳол-аҳвол сўраганида, ҳаммаси ичимдан портлаб чиқди: «Йўқ, футболда ортиқ қолишни хоҳламайман, итларингизга ғамхўрлик қилмоқчиман!» Шунда ҳамма кулиб юборди!»
Британия тожи вориси ҳам футболни яхши кўради, лекин бошқа клубга мухлислик қилади. Энди тахтга Елизаветанинг ўғли шаҳзода Чарльз ўтиради. Журналистлар Буюк Британиянинг бўлажак қироли кимга тарафкаш эканлиги ҳақида аниқ тушунчага эга эмаслар, аммо Daily Mirror ва The Sun нашрлари маълумоти бўйича айтсак, у «Бернли»ни яхши кўради. Ғай-риоддий танлов!
Қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан АПЛнинг 7-тур ўйинлари қолдирилди. 10-12 сентябрь кунларига белгиланган учрашувларнинг янги санаси кейинроқ маълум қилинади. The Telegraph нашри хабарига кўра, дафн маросими ва хавфсизликни таъминлаш масаласи туфайли 8-тур ҳам сурилиши мумкин. Чунончи, полициянинг катта кучлари айнан дафн маросимига жалб этилади.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789