АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ливерпуль» футболчиларининг «Энфилд» трибунасидан арқон ёрдамида 30 метр пастга тушишларига тўғри келди.
Ўзи нималар бўляпти? Наҳотки, бу Юрген Клоппнинг тартиб-интизомни кучайтириш йўлидаги янги чораси? Йўқ, ундай эмас... Шунчаки, Харви Эллиотт, Диогу Жота ва Кэлвин Рэмзи «қизиллар» фахри - «Энфилд»да йўлга қўйилган ўта қизиқарли янги аттракцион ташвиқотида қатнашишди.
Янги кўнгилочар аттракционга жарангдор ном берилди - «Энфилд»дан шўнғиш». Хуллас, Харви Эллиотт, Диогу Жота ва Кэлвин Рэмзи ўткир ҳиссиётлар жунбушини хоҳловчи жамоа мухлисларини стадионнинг 21000 кишига мўлжалланган бош трибунаси четидан (баландлиги 100 фут, чамаси 30 метр) арқон ёрдамида пастга шўнғиб кўришга чорлашди. Уларга LFC гуруҳи вакиллари ҳам қўшилиб, қизиқарли кўнгилочар ўйиннинг дастлабки иштирокчиларига айланишди. Бу аттракцион «Энфилд» стадионини бутунлай бошқа ракурсдан кўриш имконини бериши билан кўпчиликни қизиқтириши мумкин.
Аттракцион махсус зина орқали асосий трибуна том қисмига кўтарилишдан бошланади. Гап Мерсисайднинг энг баланд нуқталаридан бири ҳақида кетмоқда. Қисқаси, ўйин иштирокчилари нафақат «Энфилд» гўзаллигидан баҳра олишади, балки бутун шаҳарнинг ажойиб манзараси, диққатга сазовор жойларини юқоридан томоша қилишлари мумкин. Ҳар бир иштирокчи асосий трибуна томига чиқишдан олдин ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланади, шўнғиш жараёнида эса клубнинг расмий рамзига тегиниш имкони бор. Ушбу кўнгилхушликнинг баҳоси - 45 фунт стерлинг. 10-17 ёшли ўсмирларга эса чипта баҳоси бироз пастроқ - 38 фунт.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789