РАКУРС: Маскотлар Олимпиадаси, нима?

РАКУРС:  Маскотлар Олимпиадаси, нима?

Испания футболи атрофидаги воқеликлар ўзгачада, барибир.

 

Мана, яқинда футбол клублари расмий маскотлари Олимпиадаси ташкил этилди. Қизиқарли мусобақа. Хўш, қайси жамоа рамзи чемпионликни қўлга киритди?

Аввало, айтиш керак, ўзига хос Олимпиадада Ла Лига ва Сегунда (иккинчи даражали дивизион)да иштирок этаётган 16та клуб маскоти иштирок этди. Савол - маскотлар қайси йўналишларда рақобатлашишди? Олимпиада дастурига 5та йўналиш киритилди:

- 100 метр масофага югуриш

- 100 метр масофага тўсиқлардан ошиб югуриш

- Бодринг улоқтириш

- Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиш

- Мухлислар овози (онлайн тарзда)

Якунда чемпионлик Амунт лақабли кўршапалакка насиб этди. Ҳа, гап «Валенсия» маскоти ҳақида кетмоқда. У мураккаб шартларда ҳаммадан эпчилроқ ва омадлироқ чиқди. «Маль­орка» тимсоли (шайтонча) Олимпиаданинг кумуш медалига эга чиққан бўлса, «бронза» икки маскотга топширилди - «Андорра» номидан қатнашган маймун ва «Атлетико» шарафини ҳимоя қилган Инди лақабли енот (юмронқозиқ)га.