АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2019 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед» Гарри Магуайрни «Лестер»дан 87 миллион еврога харид қилиб, уни футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айлантирди.
Бунгача рекорд 84,65 миллион евро эвазига «Саутгемптон»дан «Ливерпул»га ўтган Виржил ван Дейкка тегишли эди. Нидерландиялик футболчи дарҳол «қизиллар»нинг муҳим аъзосига айланиб, жамоанинг Чемпионлар Лигаси-2019да зафар қучишига ёрдам берди. Бундан ташқари, УЕФА талқинига кўра, мавсумнинг энг яхши ўйинчисига аталган совринга сазовор бўлди. Кўпчиликнинг фикрича, ўшанда Лео Мессига насиб қилган «Олтин тўп» ҳам аслида Виржилга берилиши керак эди.
Ван Дейк - марказий ҳимоячи топ-клубнинг тизимини тузишда бош фигурага айланиши мумкинлигига яққол намуна. «Ливерпул»нинг мавсум-2020/2021даги омадсизлиги сабабларидан бири - голланднинг жароҳат олиб, ярим йил сафдан чиқишидир.
«МЮ» ҳам худди шу йўлдан боришга интилди, боз устига, буюк Неманья Видич ва Рио Фердинанд кетганидан кейин клуб топ савиядаги марказий ҳимоячига ёлчимаётганди. Пандемиягача бўлган даврда трансфер бозорида сарфланган сумма бироз ғалати туюлди, лекин ҳеч кимни ажаблантирмади: Магуайр «Юнайтед»нинг ван Дейкига айланадиган бўлса, бу пулларни ҳамма унутарди. Лекин бундай бўлмади. Жорий мавсум эса, қисқа муддатда «қизил иблислар» сардорлик боғичига муносиб кўрилган 29 ёшли футболчи учун ўта муваффақиятсиз кечмоқда.
Магуайрнинг асосий танқидчиси - собиқ «ливерпулчи» Жейми Каррагер унинг томорқасига Sky Sports эфирида мунтазам «тош» отади. «Гарри кийиниш хонасидаги муҳитни назорат қилмайди. Унинг нимагадир таъсир кўрсатиши мушкул. Магуайр «МЮ»нинг кўплаб футболчилари учун обрўли ҳисобланмайди. Биламан, ёзда Роналду трансферидан сўнг боғич Криштиануга берилишидан чўчиганди. Замонавий марказий ҳимоячига қўйиладиган алоҳида талабларни ҳам унутмаслик керак. Топ-мураббийлар мудофаанинг юқори чизиқда ўйнашини маъқул кўришади, келгуси ёзда «Юнайтед»га ким келишидан қатъий назар, шу тариқа ўйин ташкил этади. Бундай услуб эса Магуайрга мос келмайди», - деди Каррагер.
Аммо Каррагер сингари машҳур телеэкспертлардан бўлаётган танқидлар масаланинг бир жиҳати, холос. Магуайр ўз мухлисларидан ҳам «улуш»ини олмоқда. Март ойи охирида ўтказилган Англия ва Кот-д~Ивуар термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида ишқибозлар ҳимоячининг ҳар бир тўпга тегишини увиллаш билан қарши олишди.
Вазиятга «МЮ» бош мураббийи Ральф Рангник аралашишига тўғри келди: «Уэмбли»да нима бўлганини тушунмадим. Бунақаси бизнинг стадионда кузатилмасди, чунки фанатлар жамоа ва сардорни ҳамиша қўллаб-қувватлашади. Магуайр бир неча йиллар мобайнида ҳам клуб, ҳам термада ажойиб ўйинлар кўрсатди. Бу қандайдир шахсий масала деб ўйламайман. Гап Гаррида эмас. Балки барчаси клубимиздан кўп нарса кутишаётганидадир, эҳтимол, мухлислар уни «МЮ»нинг собиқ футболчи ва афсоналари билан солиштиришаётгандир».
Магуайрнинг хатоларини икки турга ажратиш мумкин. Биринчиси - позицион. Гарри кўп ҳолларда яримпозицияга жойлашади: икки рақиб ўртасида туриб қолиб, қайси бирини қўриқлашни билмай қолади, чизиқлар ўртасидаги тезкор ҳаракатларга реакция билдиришда кечикади ва қўриқлаётган футболчиларини ўтказиб юборади. Гавдаси бироз бесўнақай бўлгани (бўйи - 194 см, вазни - 100 кг.) сабабли қарши ҳужумда ўйнайдиган рақибларга қарши кечадиган баҳсларда қийналади: унинг ортига йўлланадиган узатмаларни ўтказиб юборади, тезлик ва чаққонлик бобида ҳам Магуайрнинг муаммолари етарлича.
У кўп ҳолларда тўпни эгаллаб олиш мақсадида олдинга интиларкан, ортида шериги бўш қолган ҳудудини ёпишига умид қилади, бироқ бу ҳолатни назорат қилмайди. Шу боис «МЮ» ҳимояси марказида тешиклар пайдо бўлади. Қолаверса, Магуайр майдонни кўриш борасида ҳам ўртача савия намойиш этмоқда: у Виктор Линделеф ёки Рафаэль Варандан фарқли равишда, офсайд чизиғини сақлашни, прессинг пайти рақиблар ўртасидаги ҳудудларни алмаштиришни, мудофаадаги шериклари билан биргаликда рақиб ярим майдонига кўтарилиш каби масалаларни тўғри идрок этишда оқсайди.
Қаҳрамонимизга тегишли хатоларнинг иккинчи тури техникага боғлиқ. Магуайр ноқулай траектория ёки кучли зарба билан йўлланган тўпларни қабул қилишда жуда ёмон ҳаракатланади, шунингдек, босим остида тез-тез тўпни йўқотади, зеро рақибнинг ҳужум гуруҳи прессинг пайти қачон йўналишни ўзгартиришни жуда яхши билади.
Гарри учун жорий мавсумдаги энг ёмон ўйин АПЛнинг биринчи даврасида «Лестер»га қарши баҳсга тўғри келди. «МЮ» «тулкилар»га 2:4 ҳисобида ютқазди, Магуайр эса ўтказиб юборилган голларнинг барчасига сабабчи бўлиб қолди. Мазкур учрашув ҳимоячининг муаммолари кўламини ҳис қилиш учун яққол намунадир.
Биринчи гол - Давид де Хеа билан бир-бирини тушуна олмаслиги оқибатида келиб чиқди. Кипердан узатмани қабул қилган Магуайр тўп томон интилмай, унинг етиб келишини кутди. Келечи Ихеаначо эса тўпни қоида бузмаган ҳолда олиб қўйиб, уни Юри Тилемансга узатди, бельгиялик жарима майдончаси чизиғидан зарба йўллаб, де Хеани ожиз қолдирди.
Иккинчи гол - Магуайрнинг стандарт вазиятдаги хатоси маҳсули. Бор эътиборини Патсон Даканинг зарбасига блок қўйишга қаратган ҳимоячи ортидан чиқиб келган Чаглар Сеюнжюни пайқамай қолди. Туркиялик футболчи рикошет натижасида келган тўпни тўрга йўллашда қийналмади.
Учинчи гол урилган эпизодда Айозе Перес қанотда Люк Шоуни ортда қолдириб, Жейми Вардига узатма йўллади, жарима майдончаси марказида ёлғиз қолган англиялик маҳоратли форвард эса ҳужумни самарали якунлади. Магуайр ўша ҳолатда зарба йўлига блок қўйиш ўрнига, ўрнида туриб қолди ва ҳужумчининг гол уришига халал беролмади.
«Лестер»нинг тўртинчи голи иккинчисига ўхшаш бўлди. Дака эпчил ҳаракатлар билан Магуайрнинг ортидан чиқиб келиб, Тилеманснинг жарима зарбасидан дарвозанинг узоқ устуни томон йўллаган тўпига ортиқча қаршиликсиз зарба йўллади. Бу паллада Гарри хатосини тўғрилаб, зарба йўлига чиқишга ҳаракат ҳам қилмади.
Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли хабарларидан бири ҳам айнан «МЮ» билан боғлиқ бўлди: жамоа «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг билан келишувга эришди. Ушбу мутахассис «қизил иблислар»ни келаётган ёзда қабул қилиб олади. Ҳа, нидерландиялик мутахассис 87 миллионга сотиб олинган ва мунтазам муаммоларни келтириб чиқараётган ҳимоячи билан қандай йўл тутишини кузатиш жуда қизиқ бўлиши турган гап. Бу тен Хаг учун биринчи навбатда ҳал этилиши муҳим ҳисобланган масаладир.
Ў.УМАРОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789