Рамос бир тўхтамга келди

Рамос бир тўхтамга келди

«Севилья» марказий ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.

38 ёшли тажрибали футболчининг амалдаги шартномаси июнь ойида тугайди, шунинг учун испаниялик бошқа клублар билан эркин музокара олиб бориши мумкин. Журналист Том Богерт хабарига кўра, Рамос билан музокараларни келаси мавсумдан бошлаб МЛСда ўйнайдиган америкалик «Сан-Диего» жамоаси олиб бормоқда. Келишув шартлари ҳозирча келишиб олинмаган, бироқ музокаралар жадаллик билан кетмоқда. Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос ўтган йилнинг сентябрь ойида «Севилья»га қайтган эди. У илгари ҳеч қачон Европадан ташқарида ўйнамаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.