Рамос ватанига қайтмоқчи

Рамос ватанига қайтмоқчи

Серхио Рамос профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган «Севилья»га қайтмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи ўз хизматини клубга таклиф қилган. Футболчи раҳбарият билан акаси, шунингдек, унга узоқ вақтдан бери таниш бўлган андалусияликлар сардори Хесус Навас воситачилигида боғланган. «Севилья» ҳозирча Серхиога эҳтимолий ҳамкорлик борасида жавоб қайтармади. 37 ёшли ҳимоячи шартномаси якунланганидан сўнг «ПСЖ»ни тарк этиб, эркин агентга айланди. Рамос «Севилья» тарбияланувчиси ҳисобланади. Марказий мудофаа ўйинчиси 2005 йилнинг ёзига қадар жамоа сафида 45та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.