Расман: Элдор Шомуродов 9 млн. евро эвазига "Болонья" аъзосига айланди...

Расман: Элдор Шомуродов 9 млн. евро эвазига "Болонья" аъзосига айланди...

Ниҳоят "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг тақдири ниҳоят ҳал бўлди. Кутилганидек, миллий термамиз сардори фаолиятини "Болонья"да давом эттирадиган бўлди.

Болоньяликлар Элдорни бир йилга ижарага олишади. Шунингдек, ушбу жамоа келаси йилнинг ёзида Шомуродовнинг трансферини сотиб олиш мажбуриятини маълум шарт асосида ўз зиммасига олади. Бу шарт форварднинг ўйинлари ва голлари сонига боғлиқ бўлади.

Трансфер суммаси эса 9 миллион еврога тенг бўлади. "Рома" трансфер суммаси 11 миллион бўлишини истаганди, аммо жамоа нархни туширишга мажбур бўлди… 
Аввалроқ, ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчига «Болонья»дан ташқари, «Торино» ва «Вулверҳэмптон» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, болоньяликлар А Серия 2021/22 йилги мавсумини 46 очко билан 13-ўринда якунлаган. Жамоанинг асосий голеадори австриялик Марко Арнаутович ҳисобланади – 33 ўйинда 14та голга муаллифлик қилган.
7 карра Италия чемпиони ва 2  марта мамлакат Кубогини қўлга киритган мазкур  жамоани Синиша Михайлович бошқариб турибди.