Расман: ФИФА рейтингида 74-ўринда қолган миллий термамиз АҚШга сафар қилади ва...

Расман: ФИФА рейтингида 74-ўринда қолган миллий термамиз АҚШга сафар қилади ва...

ЎФА матбуот хизмати хабар беришича Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдинда турган расмий мусобақаларга тайёргарликни давом эттиради.

Вакилларимиз сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Болгарияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилганди. Бироқ мураббийлар штабининг қарорига кўра, вакилларимиз Америка Қўшма Штатларида йиғин ўтказадиган бўлди. 
Сречко Катанец шогирдлари йиғин доирасида 10-сентябрь куни ФИФА рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Учрашув Миссури штати Сент-Луис шаҳридаги “CityПарк” стадионида Тошкент вақти билан эрталаб азонда соат 03:30да бўлиб ўтади. 
Маълумот ўрнида, мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги илк ўзаро ўйин ҳисобланади. 

*** 
ФИФА миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон 74-ўринда, Осиёда 10-поғонада қолди. ТОП-15 эса қуйидагича:  
photo-2023-06-29-17-05-43.jpg 
1. Аргентина (1843,73 балл); 
2. Франция (1843,54); 
3. Бразилия (1828,27); 
4. Англия (1797,39); 
5. Бельгия (1788,55); 
6. Хорватия (1742,55); 
7. Нидерландия (1731,23); 
8. Италия (1726,58); 
9. Португалия (1718,25); 
10. Испания (1703,45); 
11. АҚШ (1673,34); 
12. Швейцария (1661,12); 
13. Марокаш (1655,5); 
14. Мексика (1639,19); 
15. Германия (1636,32).