Мадриднинг “Реал” клуби 28 октябрь куни Парижда бўлиб ўтган “Олтин тўп”ни топшириш маросимида иштирок этмаслик қарорига нима сабаб бўлганини клубнинг расмий рўйхатдан ўтган аъзоларига тушунтириш ниятида. Бу ҳақда CОПЕ хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Қироллик клуби" ўз қарорини 24 ноябрь куни махсус кенгаш аьзолари иштирокидаги йиғилишда асослаб беради. Айни дамда жамоа бор этиборини фақат спорт мақсадларига қаратган.
Бироқ, "қаймоқранглилар" ўзлари тутган йўл тўғрилигини, улар клуб "Олтин тўп"ни топшириш мезонларига қарши чиқиб, ўз позициясини аниқ баён қилган, деб ҳисоблашади,