Рейньерга «Торино» қизиқмоқда

Рейньерга «Торино» қизиқмоқда

«Реал» Мадриднинг 20 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячиси Рейньер Италия «А» серияси клубига ўтиши мумкин.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, футболчига «Торино» қизиқиш билдирмоқда. Инсайдернинг аниқлик киритишича, томонлар бразилияликнинг келаси мавсум охиригача амал қиладиган ижараси борасида музокара олиб бормоқда. Битим яқин орада эълон қилиниши керак. Райньер ўтган мавсумда Дортмунднинг «Боруссия» клубида ижара асосида ўйнади. Ярим ҳимоячи Германия жамоаси сафида 20та учрашувда қатнашган. Футболчининг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.