Мусулмонлар ҳурматига сазовор бўлган Роналду "Нькасл" билан ЕЧЛда ўйнаш имконияти бор

Мусулмонлар ҳурматига сазовор бўлган Роналду "Нькасл" билан  ЕЧЛда ўйнаш имконияти бор

Маълум бўлишича, Криштиану Роналдуда «Ан Наср»дан Европа ЧЛ ўйнаши мумкин бўлган клубга ўтиш имконияти бор.

Marca нашри хабарига кўра, ушбу битимда «Ньюкасл» мавсум якунида ЕЧЛга йўлланма олса, португалиялик футболчи ижара асосида АПЛ клубига ўтиши мумкинлиги борасида банд бор. Инглиз клуби Саудия Арабистони давлат инвестиция фондига тегишли.
Маълумот учун, Роналду Чемпионлар Лигасида энг кўп гол уриш бўйича рекордчи саналади — 140. Унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси ҳисобида 129та гол бор.
«Ньюкасл» бу мавсумда АПЛда 18-турдан сўнг 34 очко билан 3-ўринда бормоқда.
***
«Ал-Наср»нинг январь ойидаги ўйинлари   
5 январь (пайшанба)  
«АЛ-НАСР» - «АЛ-ТАИ» (чемпионат)

14 январь (шанба)  
«АЛ-ШАБАБ» - «АЛ-НАСР» (чемпионат)

19 январь (пайшанба)  
«АЛ НАСР»|«АЛ-ҲИЛОЛ» - «ПСЖ» (ўртоқлик)

21 январь (шанба)  
«АЛ-НАСР» - «АЛ-ИТТИФОҚ» (чемпионат)

25 январь (чоршанба)  
«АЛ-ИТТИҲОД» - «АЛ-НАСР» (суперкубок, ярим финал)

Айтганча, «Ал-Наср» шу билан тўхтамоқчи эмас. Саудия Арабистонининг бой клуби январдаёқ яна бир қатор катта трансферларга қўл урмоқчи. El Mundo Deportivo нашри хабарига қараганда, араблар энди «Барселона» фахрийси Серхио Бускетс билан шартнома тузмоқчилар. Табиийки, уни ҳам катта моддий манфаат билан ўз томонларига оғдирмоқчилар. Тўғри, испаниялик ярим ҳимоячининг ўзи араб диёрига йўл олиш вариантига унча жиддий қарамаяпти. Матбуотда олдинроқ «Ал-Наср»нинг Криштиану Роналдудан ташқари, Серхио Рамос ва Н~Голо Канте каби футболчиларни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. 

РОНАЛДУНИНГ «АЛ-НАСР»ДАН ОЛАДИГАН МАОШИ  
Йилига - 200 миллион евро (2 триллион 389 миллиард 560 миллион сўм)  
Ойига - 16 миллион 670 минг евро (199 миллиард 169 миллион 826 минг сўм)  
Ҳафтасига - 3 миллион 850 минг евро (45 миллиард 999 миллион 30 минг сўм)  
Кунига - 548 минг евро (6 миллиард 547 миллион 394 минг 400 сўм)  
Дақиқасига - 380 евро (4 миллион 540 минг 164 сўм)  
Сониясига - 6,35 евро (75 минг 868 сўм)

Дарвоқе…  
Роналду эффекти. Диққат, португалиялик юлдуз «Ал-Наср» билан расман шартнома тузгач, клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари обуначилари сони кунига эмас, соатига ошмоқда. Трансфер эълон қилинганидан сўнг атиги бир неча соат ичида клубнинг расмий саҳифалари обуначилари деярли 3 миллион кишига етди. Умуман, жума куни обуначиларнинг жами сони 860 минг кишини ташкил этган бўлса, бир кунда бу рақам 8,6 миллионга ошди 
*** 
Мана нима учун мусулмонлар португалиялик футбол юлдузини ҳурмат қилишали…
Карим  Бензема: - 2018 йилги ЕЧЛ финалини эслайман. Рамазон ойи эди. ''Ливерпуль"га қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишим керак эди, шу сабаб рўза тутмасликка қарор қилдим. Меҳмонхонада шуни ўйлаб турганимда, Роналду хонамга таом ва сув билан кириб келди ва ''Бу - сенинг саҳарлигинг, рўзангни қолдирма. Ўйин давомида ҳолингдан ўзим хабар олиб тураман'' деди. 
*** 
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Роналдунинг атрофидаги вазият ҳақида гапирди.  
"Ҳозир Роналду ва Мессини солиштиришнинг вақти эмас. Афсуски, унга нисбатан сиёсий санкциялар қўлланилди. Бундай футболчини иккинчи таймда 15 дақиқа ёки ярим соат ўйнатиб, унинг психологиясига таъсир кўрсатишди ва қувватини тортиб олишди. Роналду фаластинликларни қўллаб-қувватлайди", - дея Эрдоғаннинг сўзларини келтирди "Goal" нашри.