Роналдуга ишонч катта

Роналдуга ишонч катта

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида «Олд Траффорд»ни тарк этмайди.

ESPN хабарига кўра, «қизил иблислар» вакиллари 37 ёшли португалиялик футболчига клуб уни ёзда қўйиб юбормаслигини айтишган. «МЮ» Роналдунинг жамоада қолишига умид қилмоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳам Криштианунинг жамоасида ўйнашда давом этишини истамоқда. Аввалроқ, Роналду манкунианликларнинг трансфер бозоридаги ноаниқ ҳаракати сабаб жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. 37 ёшли футболчига даъвогарлар орасида «Челси» ва «Спортинг» клублари бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.