Аввал хабар берганимиздек бугун Суперлигада 24-тур баҳсларидан ўрин олган учта учрашув ўтказилди. Унда турнинг марказий учрашуви дея қаралган “Навбаҳор” – “Пахтакор” беллашувида наманганликлар йирик – 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишса, иккинчи беллашувда “Насаф” ўз майдонида “Сўғдиёнага” ўйин сўнггида ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлди.
"Тоттенхем"нинг собиқ дарвозабони ўз китобида клуб президенти "Ливерпул"га қарши финал ўйини олдидан барча футболчиларга "Чемпионлар лигаси финалчиси 2019" ёзуви туширилган эсдалик соатини қандай совға қилгани ҳақида гапириб берди.