АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, кеча тунда АҚШда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон бош жамоаси мезбонларга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Узоқ йўл азоби ва саргузаштларидан сўнг термамиз йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Зотан, вакилларимиз шундай йирик ҳисобда ютқазишга лойиқ ўйин кўрсатишмади. Бироқ, омад ва аниқлик икки марта Элдорга панд берган бўлса, Ҳожиакбар ҳам голли вазиятларни яратишга бир неча марта чоғланди-ю...
«Ювентус» вингери (машҳур Либериялик футбочи Жорж Веа уғли) Тимоти Веа тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Рикардо Пепи ва Кристиан Пулишич ҳам тўп киритишди.
Эътиборлиси, 87-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олиб майдонни тарк этгач, захира имконияти қолмаган учун Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолганди... Юқоридайтганлимиздек, жамоамиз сардори Элдор Шомуродов икки бор бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Ҳожиакбар Алижонов узоқ масофадан бир неча бор хавфли зарбалар йўллади.
Шундай қилиб, Сречко Катанец жамоаси АҚШда яна бир ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Рақиб — қитъа чемпиони Мексика.
Ўйин 13 сентябр куни Тошкент вақти билан 04:30да бошланади.
Айтганча, Алижоновни жароҳати ОЧЛда "Пахтакор"га қимматга тушиши мумкин. Аслини олганда, клубларимиз- “Навбаҳор” ва "Насаф”нинг ОЧЛдаги ўйинларини инобатга олган ҳолда, ўз уйимизда бошқа енгилроқ "вариант"да йиғин ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўларди.
ЎФА терма жамоалар бўлими эса ОЧЛдаги 4 жамоа "манфаатлари"га зид тарзда кўр-кўрона океан ортини ташкил қилиб қўйди. Тўғри, клубларимизда ҳам бошқа футболчилар ҳам бор, аммо термадагилар асосий "илдиз" ўйинчилар эканлигини инобаитга олишимиз даркор...
Ўртоқлик ўйини
АҚШ — ЎЗБЕКИСТОН- 3:0 (1:0)
9 сентябр. Сент-Луис. «City Park» стадиони
Голлар: Тимоти Веа (4), Рикардо Пепи (90+1), Кристиан Пулишич (90+5, пенальти).
АҚШ — Мэтт Тёрнер, Сержиньо Дест, Крис Ричардс (Марк Маккензи, 64), Энтони Робинсон (Кристофер Лунд, 81), Юнус Муса, Уестон Маккенни (Малик Тиллман, 81), Кристиан Пулишич, Тим Рим, Лука де ла Торре (Таннер Тессманн, 35), Фоларин Балогун (Рикардо Пепи, 46), Тимоти Веа (Бренден Ааронсон, 64).
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев (Азиз Турғунбоев, 68), Рустам Ашурматов (Азиз Ғаниев, 68), Отабек Шукуров, (Жамшид Искандеров, 82), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аброр Исмоилов, 86), Остон Ўрунов (Шерзод Насруллаев, 67), Элдор Шомуродов (Бобур Абдухолиқов, 82), Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов.
Огоҳлантиришлар Крис Ричардс (49), Ҳожиакбар Алижонов (63).
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789