АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Лига жорий мавсум тоза ўйин вақти ва жисмоний тайёргарлик масаласига алоҳида э’тибор қаратишни мақсад қилган
Бу чемпионат савияси янада ошиши йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Расмий сайт орқали 2023-йилги мавсумда тоза ўйин вақти масаласи ёритиб борилди. Бу билан Лига антифутболга сабабчи бўлаётган футболчилар, мураббийлар ва албатта ҳакамлар масаласига урғу берди. Афсуски, аксар ҳолатларда ижобий натижа қайд эта олмаётган клуб ёки расмий шахс ҳакамлик мавзусини асосий планга олиб чиқишга ҳаракат қилади. Лига эса қатор ҳолатларда салбий натижага ҳакам эмас, ўз ишига профессионал муносабатда бўлишни уддалай олмаётган футболчи ёки мураббийлар ҳам бирдек жавобгар эканлигини исботловчи фактларга эга. Қулай имкониятлардан фойдалана олмаслик, тўпни арзимаган ҳолатларда йўқотиш, жисмоний тайёргарлик масаласи каби ҳолатлар бир четда қолиб, асосан ҳакам қарори муҳокама қилинадиган жиҳатлар жорий мавсум инобатга олинади. Ҳакам ҳам, футболчи ҳам, мураббий ҳам хатолардан ҳоли бўла олмайди. Қасддан қилинаётган хатоларга нисбатан ҳакамларга жиддий чоралар кўрилаётгани ма’лум.
Тоза ўйин вақтига путур этказаётган ҳолатлардан бири сифатида ўтган мавсум битта учрашувда бир ўзи 12 дақиқа вақтни йўқ қилган дарвозабонга э’тибор қаратилганди. Шунингдек, вақтни ҳакам билан тортишиш учун кетказаётган, ВАР мутахассиси билан боғланаётган ҳакамга ўз ишини бажаришда ҳалал бераётган футболчи ва мураббийлар учраб туради. Айёрлик билан ҳакамни чалғитишга бўлган уринишлар ҳам йўқ эмас. Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатлар бўйича огоҳлантирилган футболчилар 2024-йилдан бошлаб жаримага тортилади:
а) ўйин вақтини чўзиш оқибатида олинган сариқ карточка;
б) ҳакам билан тортишиш оқибатида олинган сариқ карточка;
с) ҳакамни чалғитиш (симуляция) оқибатида олинган сариқ карточка.
Ассоциация ҳамда Лига Тартиб-интизом масаласини тартибга солувчи регламентга киритилаётган ўзгаришлар тўлиқ тасдиқлангунига қадар ўзаро келишган ҳолда мазкур масала кучга киришини кечиктирмасликка қарор қилди. Аввалроқ футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи технология ва унинг хулосалари Ассоциацияга тақдим этилиши жиддий назоратда бўлиши айтилганди. Шунингдек, ҳар бир футболчи статистикасини ҳисоблаб борувчи компания билан ҳам тез орада Суперлиганинг барча клуби шартнома имзолайди. Бу ўз навбатида ўз позицияси ва йўналишида энг яхшиларни саралаш имкониятларини кенгайтиради.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789