«Ал-Наср»: Роналдудан муҳим гол ва ажойиб нишонлаш...

«Ал-Наср»: Роналдудан муҳим гол ва ажойиб нишонлаш...

Кеча Саудия Арабистони чемпионати 28-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Ал-Наср» «Аш- Шабоб»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди-3:2.

Аввалига 0:2 ҳисобида ютқазаётган мезбонлар алал оқибат Роналду киритган ғалаба тўпи сабабли зафар қучишди. Зотан, ушбу голни риёдликлар ажойиб тарзда нишонлашди ҳам.  Афсуски, мезбонлар сафида термамиз ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов қайдномага киритилмади.

Шундай қилиб, пойтахтликлар очколарини 63тага етказишиб, лига якунига икки тур қолганида камида 2-ўринни кафолатлади. «Аш Шабоб» 53 очко билан 3-поғонада қолди. 

Пешқадам «Ал Иттиҳод» (66) эса аутсайдер «Ал Батин»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, чемпионликка яқинлашди. 

Жидда клуби қолган икки ўйиннинг бирини ютса ҳам, чемпионга айланади. Чунки жамоа ўзаро ўйинларда «Ан Наср»дан устун. 


Саудия чемпионати. 28-тур. 23 май
АН НАСР — АШ ШАБОБ 3:2
Голлар: Талиска (44), Ғариб (51), Роналду (59) — Гуанка (24 пенальти, 40).


АЛ ИТТИҲОД — АЛ БАТИН 1:0
Гол: Ромариньо (9).