“Ал-Вакра” билан ўйинни япониялик ҳакамлар бошқаришади

“Ал-Вакра” билан ўйинни япониялик ҳакамлар бошқаришади

Хабарингиз бор, жамоамиз 22 август куни сафарда Қатарнинг “Ал-Вакра” клубига қарши Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) “плей-офф" учрашувини ўтказади.

Ўзбекистонлик машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида маълум қилишича, “Ал-Вакра” – “Навбаҳор” баҳсини Хироюки Кимура, Кота Ватанабе, Такуми Такаги ва Юдаи Ямамотолардан иборат бўлган япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 22 август куни Қатардаги “Ал-Жануб” стадионида бўлиб ўтади. 
Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.