Альбага катта таклифлар бор

Альбага катта таклифлар бор

«Барселона» узоқ йиллик футболчиси Жорди Альба билан хайрлашишга қарор қилган.

Каталонияликлар маошларни қисқартириш мақсадида катта маблағ олаётган юлдузларга жавоб бериб юборяпти. Хусусан, Альбанинг шартномаси келаси мавсум охиригача тузилганига қарамай, томонлар ҳамкорликни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. 34 ёшли ҳимоячи ишсиз қолмайдиган бўляпти. Манбаларда қайд этилишича, «Атлетико», «Бенфика» ва «Интер» тажрибали футболчига иш беришга тайёр. Бу ҳақда журналист Фернандо Поло ҳам хабар тарқатди. Альба «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин клубни 2005 йили тарк этиб, 7 йилдан кейин яна Каталонияга қайтган. Шу пайтга қадар у 459та учрашувда қатнашиб, 27та гол ва 99та голли узатма муаллифи бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.