АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Милан»нинг тўлақонли футболчисига айланган Алессандро Флоренци La Gazzetta dello Sport нашрига интервью берди.
- Келинг, оддий саволлардан бошлайлик. Австриядаги ўқув-машғулот йиғинида футбол-теннис бўйича ажойиб ўйин бўлиб ўтди: Флоренци-Тонали, Жиру-Габбияга қарши. Тасаввур қилинг, Тоналини бошқа жамоадошингизга алмаштириш имконингиз бор, кимни танлайсиз?
- Ҳеч кимни, мен Сандрони қолдираман. У ҳам худди мен каби рақобат руҳида яшайди.
— «Миланелло»даги анъанавий спорт тури бильярд ҳақида-чи?
- Хўш, бу ерда менинг муносиб рақибим йўқ. Ҳаммаси жуда осон... Мендан кейингиси, эҳтимол, Даниэль Мальдини бўлса керак. Кейин Тонали ва Габбия, гарчи улар менга Мессиас билан ўйнашни маслаҳат беришса-да. Албатта, энди бильярд матосини тортилишига ҳам умид қиламан. Аммо бунга журъатлари етишмаслигини айтишади, чунки Ван Бастеннинг ўзи ўйнаган экан...
- Жамоадаги энг камгапи ким?
- Катта эҳтимол, бу Мессиас.
- Энг кўп гапирадиганичи?
- Бу ерда бильярддаги каби бир хиллик: сиз мендан устун кела олмайсиз.
— Сўнгги ойларда кўплаб шамоадошларингиз имиджини ўзгартирди. Сизнингча, кимнинг соч ранги энг кулгили?
- Сарғиш сочли Жируга қаранг... У пуштиранг Теодан ҳам хунукроқ.
- Майдонда энг тезкори ким?
- Чап қанот. Агар мендан сўрасангиз, Тео Рафадан ҳам тезроқ.
- Жарима зарбаларини энг ёмон ижро этадиган ким?
- Амалдаги ижрочилар орасида Салемакерс. Лекин мен ҳам бу борада феномен эмасман...
- Майли, келинг, жамоадаги муҳитни муҳокама қилайлик. Скудеттонинг сири айнан шу бўлганми?
- Ҳа, жамоанинг ҳамжиҳатлиги муҳим. Мураббий бизга шундай деди: «Муваффақият инсонни ўзгартиради». Бу биз билан содир бўлмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Жаноб буни жуда яхши билади.
- Лекин Скудетто магияси сақланиб қолгандир?
- Ҳа, мен буни ҳис қиляпман. Бироқ, шу билан бирга бундай руҳиятни сингдириш ҳам керак. Акс ҳолда, у ўчади.
- «Мени сотиб ол, Паолооо» номли ролигингиз кўп нарсани англатиб турибди. Нима учун «Милан» билан бундай кучли алоқа пайдо бўлиб қолди?
- Чунки «Милан» менга жуда камчилик ишонган бир пайтда ишонди. Мени аллақачон таниган Рикки Массарага алоҳида раҳмат айтишим керак, лекин Паоло ҳам ёқди. Қолаверса, «Милан» олдинроқ ҳам мени қўлга киритишга ҳаракат қилганди.
- Қачон?
- Бобан бош мураббийлигида, 2020 йилнинг январида, лекин мен икки кун олдин «Валенсия» таклифини қабул қилгандим. Бобан «Бошқа самолётга ўтирмоқчимисан?» деб сўради. Мен эса Массарага шундай дегандим: «Рикки, сени яхши кўраман, лекин афсуски, сўз бериб улгурганман. Агар бу содир бўлиши керак бўлса, шундай бўлади». Ва охир-оқибат, бу содир бўлди.
- Букмекерлар «А» серияда «Ювентус» ва «Интер»ни фаворит деб танлашмоқда. Бу жаҳлингизни чиқаряптими?
- Улар 2021 йилда ҳам шундай дейишганди, лекин охир-оқибат бошқача бўлиб чиқди... Айтайлик, бу мени хафа қилмаяпти, фақат келаси июнь ойида кубокни улар олиб қўйишса, шунда ранжишим мумкин.
- «Ювентус» ва «Интер». Ким кучлироқ?
- «Интер» хафа бўлишини билсамда, жавобим - «Ювентус»: улар кучлироқ бўлишди. Мен билан бир жамоада ўйнаганлар орасида Ди Мария энг кучлиси. «Рома»да ҳали чўққига чиқмаган пайтдаги Салоҳдан ҳам яхшироқ.
- Гап-сўзга кўра, у етакчи эмас. Шу тўғрими?
- Кьяер ҳам кўп гапирмайди, лекин у бирор гап айтганда, ҳамма унга эътибор беради.
— Айтганча, сардор Давиде Калабрия қандай инсон?
- Ҳамма учун очиқ ва барчани тинглайдиган сардор. У ўз вақтида гапирадиган мувозанатли инсон. Бироқ, бу ерда яна кўплаб сардорлар бор - Ибра, Кьяер, мен, шунингдек, Меньян.
- Леау қанчалик кучли?
- Рафа энди бўйидан баланд сакраши керак, лекин бу билан унинг етарлича ҳаракат қилмаяпти демоқчи эмасман. Бошқа нарса ҳақида гапиряпман - шунчаки дриблингга эмас, балки ўйинда қолиш истаги ҳақида. Унга шу етишмаяпти ва бу осонлик билан тузатилади, чунки у бошқа ҳамма нарсага эга. Мен уни Мбаппе даражасидаги футболчи сифатида кўраман, фақат бир фарқ билан: Килиан ҳеч қачон дарвоза олдида хато қилмайди. Бироқ, Рафа аллақачон катта футболчи. Зўр ўйинчи, унга буни айтманг.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789