Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси, ҳозирги кунда Қатарда фаолият юритаётган функционер Алишер Никимбаев билан бугунги кунда кўпчилик учун қизиқ ҳамда сирли бўлиб қолаётган мавзу - Россиянинг ОФКга эҳтимолий ўтиши борасида Stadion.uz сайтида суҳбати чиқди
Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Телеграм каналингизда Россия Ироққа қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ва бу УЕФА томонидан тасдиқлангани ҳақида ёзгандингиз. Буни Осиёга йўналтирилган дипломатик алоқалар учун махсус сигнал сифатида баҳолаш мумкинми?
— Йўқ албатта, бу шунчаки ўртоқлик учрашуви. Россия Осиёдан қайсидир жамоага қарши ўйнамоқчи бўлса, бу УЕФАни тарк этяпти дегани эмас. Муайян мамлакат ҳар қандай баҳс ўтказишдан олдин ўз конфедерациясидан рухсат сўраши талаб этилади. Россия бундан ташқари Эрон билан ҳам ўйин ўтказади. Олдинги йиллар ОФК вакиллари билан ҳам баҳслар ўтказилганди. Бироқ уруш бошлангандан сўнг бу илк учрашув, шу сабабли ортиқча резонанс бергандек туюлиши мумкин.
- Ўтган ой бошида РФИ президенти Александр Дюков Манамада ўтказилган ОФК конгрессида иштирок этганди. Бироқ бу ва шундан кейинги УЕФА вакиллари билан кечган йиғилишда ҳам эътиборга молик қарорлар чиқарилмади. Умуман, бу иш айни пайтда қайси босқичга етиб келган?
— Бу масалада биринчи навбатда махсус низом билан танишиб чиқиш керак. УЕФА уставига кўра, конфедерациядан чиқиш учун молиявий йил охирини кутиш керак. Бу эса 30 июнга тўғри келади, бироқ ўша мамлакат ундан 6 ой аввал ариза бериши талаб этилади. Яъни ушбу масала 2022 йил декабрининг охирида тугалланиши керак эди. Бироқ РФИ бу имкониятни қўлдан бой берди ва энди келгуси йилнинг ўртасигача якуний жавобни кутишига тўғри келади. Манамада ОФКга қўшилиш борасида шунчаки норасмий музокаралар кетган холос. Бунга асосий сабаб - УЕФАдан чиқиш қийин бўлаётганлигидадир. РФИ қош қўяман деб кўз чиқариши мумкин.
- Бу борадаги шахсий фикрингиз: ОФК бундан нималар ютиши мумкин?
— ОФК биринчи навбатда ўз сафига яхши жамоаларни қўшиб олишга ҳаракат қилади. Россия орқали Осиё конфедерацияси биринчи навбатда футбол сифати бўйича ютади. Иккинчидан, жуда ҳам йирик ҳомийларнинг кириб келиши барчага бирдек плюс. Демак, ўшандан бошлаб ҳамма давлат Россия жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишни хоҳлайди. Масалан, «Газпром» ҳомийлигини олган «Зенит» қайсидир халқаро турнирда ўйнаса, Матч ТВ уни трансляция қилишга мажбур. Бу орқали Осиёга жуда катта миқдорда пуллар оқиб келади. Биргина Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказилганда ҳам майдонга жуда кўп рекламалар келиб тушган. Бундан ОФК ютади, албатта.
- Рус футболи учун бошқа давлатларнинг қўллаётган муносабатини қандай баҳолайсиз?
— Бу, умуман бошқа масала. Уруш бошлангандан сўнг шу икки мамлакатда халқаро ўйинлар ташкил этиш, албатта имконсизга айланди. Дейлик, «Шахтёр» ҳам Польшада ўйинлар ўтказмоқда. Шундай экан, маълум бир жамоанинг Россия ёки Украинага боришдан бош тортиши ҳозирги вазият учун табиий ҳол. Уруш сабабли санкциялар қўлланилиши янгилик эмас.
- Осиёда турли сабабларга кўра Исроил ва Австралия каби мамлакатлар тажрибасида конфедерацияларни алмаштириш ҳоллари кузатилган. Россияда айни дам бунга сабаблар етарлими?
— Ҳа, Россияда эҳтимолий трансфер учун сабаблар етарлича. Чунки Россиянинг катта ҳудуддаги майдони Осиёда жойлашган. Шу сабабли худди қозоғистон сингари бу амалга ошиши мумкин. Бироқ сиз келтириб ўтган икки давлат билан бошқачароқ вазият юзага келганди. Исроил сиёсий важ билан, Австралия эса ўз футболини ривожлантириш йўлида бошқа конфедерацияларга ўтишган. Бироқ Россия худди қозоғистон сингари фақат ҳудуд борасида бу имкониятдан бемалол тўлиқ фойдаланса бўлади.
- Рус футболи учун қандай вариантлар мавжуд?
— Россия олдида иккита асосий йўл мавжуд: УЕФАнинг санкцияларини олиб ташлаган ҳолда шу ерда қолиш ва ОФКга ўтиш. Бироқ иккинчи танлов муаммолигича қолмоқда. Яъни келаси йил июнь ойигача кутишга тўғри келади. Унгача ҳамма нарсадан маҳрум бўлишлари мумкин. Келаси йил ёзгача Осиёда ЖЧ саралаши аллақачон старт олган бўлади. Ҳозир Евро-2024га саралаш кетмоқда. Бу ерда Россия йўқ ва катта эҳтимол билан Жаҳон чемпионати ҳам орзулигича қолади. Бу масалалар жуда ҳам қисқа даврга тааллуқли. Узоғи 3-4 йил ичида бу ҳал бўлади. Бироқ УЕФАга қайтиш анча узоқ муддат - 20 йилгача вақтни талаб этиши мумкин. Бироқ бу 25 йилда уларни нима кутади? Осиёда футбол ўсадими? - молиявий жиҳатдан фақат ортга қайтиш кузатилиши мумкин, холос.
- Чеферин бир интервьюсида биз ҳам рус клубларининг мусобақалардан чиқиб кетишини хоҳламаймиз, бироқ ҳозирча бунга мажбурмиз деган эди...
— Албатта, бу табиий ҳол ва фақат футболда эмас. Қишки спорт турларида умуман руслар қатнашишмаяпти. Шахмат ва теннисда эса байроқсиз ўйнашяпти. Футбол индивидуал спорт тури эмас ва байроқсиз ўйнашга йўл қўйилмайди.
- УЕФА нимани кўзлаяпти? Улар Европада нисбатан ўрта савияга эга давлатнинг ўз конфедерацияларидан чиқиб кетиши оқибатида нималарни йўқотади?
— Уруш бўлишини ҳеч ким хоҳламайди. РФИнинг УЕФАдан чиқиши Чеферинга керак дейсизми, улар ҳам ортиқча бошоғриқдан умидсизликка тушади. Аммо вазият юзасидан қоидаларга барча бўйсунишга мажбур. Улар қўлдан келганча Россияни ушлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки катта географик ҳудуд, маркетинг жиҳатидан катта йўқотиш бўлиши аниқ. Бироқ уларнинг вазияти ҳам осон эмас. Тизгинни қўлдан чиқарвориб бўлмайди. Бу борада Украинани ҳам унутмаслик керак. Улар ҳам айни дам бошқа мамлакатларда ўз ўйинларини ўтказишга мажбур.
- УЕФА ҳамда ФИФА барча учун нейтрал позициядами?
- Уларни мутлақо айблаб бўлмайди. Тўғри йўлдалар дея оламан. Аксинча бошқа федерацияларга қараганда анча юмшоқ позицияда бўлиб турибди. Масалан, Россия вакиллари бемалол турли кингрессларда қатнашмоқда, керак бўлса, Инфантино билан ҳам учрашишяпти. Бемалол ўртоқлик баҳсларида иштирок этишмоқда. Бошқа спорт турларида эса тўлиқ тақиқ мавжуд, яъни назорат янада кучли.
- Жаҳон чемпионати сари йўлнинг енгиллашидан ташқари Россия учун ушбу трансфердан яна қандай фойдалар мавжуд?
— Аввало, ўйинлар сони бўйича катта ўсиш кузатилади. Чунки УЕФА ҳам ФИФА ҳам на Россияга, на Украинага учрашув бўйича тақиқ қўйгани йўқ. Фақатгина рақиб жамоаларнинг ўйнашга қаршилиги сабаб бунинг Европада имкони йўқ холос. Расмий турнирларни бу ҳудудларда ўтказишга ҳуқуқ йўқ. ФИФА шунинг учун ёрдам тариқасида ОФК вариантига рози бўлар. Бироқ бу жуда қисқа муддатли ютуқлар. Узоқ йиллар масштабида олиб қаралса, Россия ОФКга ўтишдан фақат ютқазади.
- Россия МТЖ устози Валерий Карпиннинг айтишича, ОФКга ўтиш айни дам анча фойдалироқ бўлади. Бу фикрга қўшиласизми?
- Ҳа, бу фикрга қўшиламан. ФИФА қолган федерацияларга қараганда Россияни кўпроқ қўллаб-қувватламоқда. Менимча, трансфер ўхшаса, ўйинлар ўтказиш бўйича ҳамма имкониятни яратиб беришади. қўшимчасига Осиёда уларнинг тарафдорлари кўпроқ.
- Россия учун кейинчалик яна УЕФА га қайтиш имконияти борми? Бу борада қонунлар нима дейди?
- Албатта, бу борада маълум бир қоидалар мавжуд. Бироқ олдиндан аниқ ҳеч нарса деб бўлмайди. Уларнинг ОФКдан қанча муддатда чиқиб кетишини ҳеч ким билмайди ва бу асосий муммо. Бугунги кундан келиб чиқиб эҳтимолий реакцияни олдиндан билиш қийинроқ. Бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли катта. Осиёга катта ютуқ бўлар эди. Чунки гранд жамоалар сафи янада кўпаяди.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789