АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Африка Миллатлар кубоги-2023 ярим финал ўйини Конго ДР миллий жамоаси учун ўта кучли ва таъсирли ишора билан бошланди.
Мамлакат мадҳияси янграётган паллада барча футболчилар оғизларини қўллари билан беркитиб, бармоқларини чаккаларига қўйишди - худди тўппонча каби. Бош мураббий Себастьян Десабр ҳам ушбу ўзгача ишорадан четда қолмади, албатта. Оғиз юмиш ва тўппонча тираш - бу Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудидаги жанговар ҳаракатлардан азият чекаётган тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш белгиси!
7 февраль куни Конго ДР шарқида тутси халқини ҳимоя қилиб келаётган М23 исёнчи гуруҳи яна ҳужумга ўтди. Умуман, ушбу можаро узоқ вақтдан буён давом этмоқда: Конго армияси исёнчилар билан аёвсиз курашмоқда. Охирги кунлар вазият янада кескинлашди. Яъни М23 гуруҳи стратегик аҳамиятга эга Саке шаҳрини ўраб олиш ҳаракатига тушди. Жангарилар бутун шаҳарни ўққа тутишгани ортидан тинч аҳоли Руанда чегараси томон қочиб кетишга мажбур бўлмоқда. Ҳукумат кучлари эса шаҳарни ўз назоратида ушлаб қолишга уринмоқда.
Қочоқлардан бири Генриетта Муюме Al-Jazeera канали репортёрлари билан суҳбатда бор дардини тўкиб солди: «Исёнчилар ва аскарлар ўртасидаги жанглардан безиб кетдик, қочишдан ўзга чорамиз қолмади. Бироқ қаерга боришни ҳам билмаймиз, умуман, ҳозирги вазиятда омон қолишимиз даргумон, жуда қийин». Рақамлар шунчаки, даҳшат уйғотади: 2 февралдан буён М23 ҳаракати туфайли биргина Масизи (яна бир шимолий шаҳар)дан 42 минг одам қочиб кетди.
Конголиклар ягона гол туфайли қитъа чемпионати финалига чиқолмаган бўлсаларда, бутун халқ муаммосини кенг доирада кўрсатишга уринишди. Ҳа, ФИФА футболда сиёсий ҳаракатларга йўғрилган ҳар қандай акцияни кескин қоралайди. Лекин халқ дардига лоқайд қарамаётган Конго ДР термасини олқишлаш керак, барибир.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789