Аморим “Манчестер Сити”га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Аморим “Манчестер Сити”га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим дербида жамоаси ғалаба қозонишга ҳаракат қилишини айтди.

"Яна бир кучли рақибга қарши ўйин. Иккала жамоа ҳам айни дамда қийинчиликлар даврида, шу сабабли ҳақиқий дерби завқини кейинроқ ҳис қиламиз деб ўйлайман.

Биламан, бу мухлислар учун жуда муҳим ўйин, мен жамоанинг ўйинини яхшилашга ҳаракат қиляпман. Биз ҳам ғалаба умидида майдонга тушамиз.

Айни дамда "Сити" ўйинни тушуниш, ишонч ва услуб борасида биздан кўра яхшироқ ҳолатда. Биз эса кўплаб аспектларни яхшилашимиз керак. Бизда ҳам тизим бор, албатта. Шу сабабли ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Аморим.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.