АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Порлоқ келажакдан умидвор қилган иқтидор соҳиблари Европанинг кўплаб мамлакатларида, жумладан, Россияда ҳам бўлишган.
Касбдошларимиз уларни Лионель Мессига қиёслашни хуш кўрадилар. Ҳа, айнан аргентиналик даҳога, Криштиану Роналдуни тилга олганлар деярли, йўқ ҳисобида. Мессига тенглаштирилганлар шу қадар кўпки, сайёрамизда уларнинг сони 30дан ортиқ. Улардан бутун-бир «янги Мессилар» терма жамоасини бемалол шакллантириш мумкин. Ҳикоямизни Европадаги порлоқ келажак номзодларидан бошлашга қарор қилдик. Бошқа қитъалар вакилларига кейинроқ тўхталишни лозим топдик. Эҳтимол бунга ишонмассиз, лекин ҳатто Шимолий Кореянинг ҳам бўлажак Мессиси бўлган. Хуллас, аввало, футбол қитъаси - Европа.
Бельгиялик Месси - Эден Азар
Азар «Лилл»да ёрқин кўрсата бошлаган даврида эл оғзига тушди: паст бўйли, аммо ўта тиришқоқ, бир ўзи бутун бир жамоани алдаб ўтишга қодир ўйинчи. 2012 йилда Азар «Челси»га ўтди, «Стэмфорд Бриж» унинг халқаро шон-шуҳратга бурканишида трамплин вазифасини адо этди. Орадан 4 йил ўтгач, Азар Россия мундиалининг энг яхши ўйинчиларидан бири ва бельгиялик Месси мақомларидан жудо бўлиб, «Реал»нинг «бош оғриғи»га айланди. Мадриддаги 3 йилнинг тенг ярмини даволаниш билан ўтказиши оқибатида, баҳоси 115 млн. евродан 12 млн.га тушиб қолди. Энди уни ҳеч ким Мессига қиёсламаяпти.
Франциялик Месси - Хатем Бен-Арфа
Хатем бир вақтнинг ўзида Франциянинг энг иқтидорли ва омадсиз ўйинчиси сифатида танилганди. «Лион»да у вундеркинд мақомида юрган, чап оёғи «Яратганнинг буюк неъмати» эди. Бироқ Хатем 21 ёшга чиққач, клуб президенти билан маблағ борасида келиша олмай, жамоани тарк этди. «Марсел»да эса Бен Арфанинг ишлари юришмади, бу гал у бош мураббий билан тил топиша олмади. Хатем «Ньюкасл»да ўз маҳоратини намойиш эта бошлади ва сермазмун ўйинлари билан Мессига таққосланадиган бўлди. Бироқ эртак узоққа чўзилмади: хавбек оёғидан жиддий жароҳат олиб, ярим йилга сафдан чиқди. «Халл Сити»да бутунлай яроқсиз, деб топилган футболчи ватанига қайтишга мажбур бўлди. Лекин «ПСЖ»да ҳам ўз ўрнини топа олмади.
Испаниялик Месси - Боян Кркич
Кркич ёшлар жамоасида энг ёрқин ўйинларини намойиш этганди: «Барселона»да у 800тадан кўпроқ (ҳар ўйинда 3тага яқин) голлар уриб, асосий таркибга йўл олганди. Ана шу сермаҳсуллик эвазига уни испаниялик Месси унвонига лойиқ топишганди. «Барса» билан профессионал шартномани расмийлаштирган чоғида Боян 17 ёшу, 19 кунлик йигитча эди. Ёш борасидаги Мессининг рекордини айнан у бекор қилди. Асосий таркибдаги 163та учрашувда 41та гол уриб, 2 марта ЕЧЛда, 3 марта Ла Лигада ғолиб чиқди. Кейин уни «Рома»га сотиб юборишди. Бироқ на «Рома»да, на «Милан» ва на «Аякс»да Боян аввалги сермаҳсул ўйинни кўрсата олди, жароҳатлар халал берди. Ўзининг эътирофига кўра, ҳужумчи энг зўр ўйинларини «Сток Сити»да намойиш этган. Ҳозир Кркич Иньеста билан Японияда тўп сурмоқда.
Германиялик Месси - Марко Марин
Марко 18га чиққанида кенг жамоатчилик эътиборига тушди: «Боруссия М.»даги дебют мавсумини шунчалик ёрқин ўтказдики, Йоахим Лёв уни ҳеч иккиланмай терма жамоанинг Евро-2008 турнири иштирокчилари рўйхатига киритди. Гарчи хавбек якуний рўйхатдан четда қолган бўлсада, «немис Мессиси» унвонига сазовор бўлди. Бироқ уни янгинг авлод етакчиси бўлиши тахмин қилинганида, ўйини умуман қовушмади: «Боруссия»дан кейин «Вердер», «Челси», кейин жароҳатлар ва Саудиядаги мавсум. Ҳозир 33га чиққан бўлсада, янги Месси бўла олмади. Лекин Черчесов билан Венгрия чемпиони бўлди.
Хорватиялик Месси - Ален Халилович
Халиловичнинг иқтидори ўсмирлик даврида Загребнинг «Динамо»сига келганида, ёшлар футболининг бир неча босқичларидан сакраб ўтган ҳолда, асосий таркибда майдонга тушганида намоён бўлганди. Ален икки марта хорват футболи тарихидаги энг ёш футболчи ва ЕЧЛдаги гол муаллифи бўлди. 17 ёшида Хорватия термаси таркибида Португалияга қарши майдонга тушди. Шу тариқа ёш иқтидор соҳиби кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Маҳаллий мутахассислар Халиловичнинг «янги Месси» бўла олмаганига ўта кучли босим сабабчи, деган фикрдалар. Бироқ аслида, ўғлининг ишларига мунтазам равишда аралашаверадиган, унинг тақдирини ҳал қилган отаси бунга сабабчи. У туфайли ноёб иқтидор узоққа бора олмади: «Барселона», бир нечта ижаралар, «Лас Пальмас», «Милан», «Стандард», «Херенвен», «Бирмингем» ва ҳозир «Рединг»да.
Швейцариялик Месси - Жердан Шакири
Уни Альп Мессиси ҳам дейишарди: ўрта бўйли, мускулдор ва тезкор. «Роналду тинмай машқ қилиши, ўз маҳоратини ошириш устида ишлаши лозим. Месси эса туғма иқтидор соҳиби. Шакири ҳам масъулият билан кўп ишласа, «Ливерпуль»нинг энг яхши ўйинчиси бўлади», - деганди «Базель» соҳиби Торстен Финк ESPN вакилига. Бироқ бундай бўлмади: Ливерпулдаги 3 йил давомида Шакири 40 марта майдонга тушди ва «Лион»га, у ердан МЛСга йўл олди.
Швециялик Месси - Руни Баржи
Ҳозирда ёш иқтидор соҳиби «Копенгаген» сафида тўп сурмоқда, Швеция ўсмирлар жамоасига жалб этилган. U-21 терма жамоаси устози Йенс Густафссоннинг айтишича, йигитча ўз ёшига нисбатан ўта мукаммал ўйинни намойиш этмоқда, «худди айнан футбол учун туғилгандек». Мутахассислар Рунини ўз «кумир»ига ўхшатишмоқда. Футболчи «Челси», «Фейеноорд», «Бавария», Аякс», «Барселона» ва бошқа номдор клублар назоратида.
Польшалик Месси - Матеуш Мусяловский
Польшалик иқтидор ҳақида биз анча кейинроқ, 2020 йилда у «Ливерпуль» академиясига келганида хабар топдик. Клопп бир кўришдаёқ Матеушнинг ишқибозига айланди: нафақат маҳорати ва 2-3 рақибини бемалол алдаб ўтиши, балки 18та ўйинда 133та (!) гол ургани учун. Ўтган йили польшалик Месси дастлабки профессионал шартномани расмийлаштирди. Олдинда уни порлоқ келажак кутмоқда.
Чехиялик Месси - Вацлав Пиларж
Туғма иқтидор соҳиби мақомида эътироф этилган ўйинчига табиийки, «янги Месси» унвони тақдим этилди. Футболчининг ўзи ҳам доимо аргентиналик касбдошини «кумир» сифатида эътироф этади ва у билан майдонга тушишни шараф деб билади.
Австриялик Месси - Юсуф Демир
Демир эндигина 15га чиққанида Германиядаги ёшлар турнирида футбол олами эътиборини ўзига қаратиб, «МЮ», «Манчестер Сити», «Боруссия Д.», «Бавария», «Байер» ва «Рома» каби топ-клубларни шошириб қўйди. Айни ўша паллада «Рапид» академиясидаги ярим йиллик таҳсилдан сўнг, дастлабки профессионал шартномага имзо чекди. Клуб эса унга келган сўровларнинг кўплигидан қўрқиб, Юсуфни «Барселона»га ижарага бериб юборди. Ёзда қайтиб келган «янги Месси»ни «Галатасарой» атиги 6 млн. евро эвазига илиб кетди.
Норвегиялик Месси - Мартин Эдегор
15 ёшли йигитча «Реал»га келганида шундай мақтовлар ёғилдики, гўё у «Сантьяго Бернабеу»ни «портлатиш» ва мадридликларнинг янги «кумир»и бўлиш учун юборилганди. Бироқ амалда Мартин «Херенвен», «Витесс» ва «Реал Сосьедад»даги «сургун»лардан кейин Зидан жамоасидан жой олди. Шунда ҳам унга ўйин амалиёти берилмагач, боши берк кўчага кириб қолди. Охир-оқибат, Эдегор Мадридни тарк этди ва Артетанинг «Арсенал»ига йўл олди.
Шотландиялик Месси - Райан Голд
Ўз дриблинги ва тезкорлиги эвазига маҳаллий чемпионатда «митти Месси» тахаллусини олган Райан «Спортинг»да бу лақабдан халос бўлишига умид қилганди. Бироқ аксинча, португалияликлар ундан Леога хос ўйинни талаб қилишди. Якунда кучли босимни кўтара олмаган ва ор-номуси топталишини истамаган 26 ёшли футболчи МЛСнинг «Ванкувер Уайткэпс» клубига йўл олди.
Ирландиялик Месси - Уэсли Хулахан
Бу футболчи ҳеч қачон топ-клубларда тўп сурмаган бўлсада, Мессига нисбатан қиёсни катталар футболида олган. Евро-2016нинг Ирландия - Швеция учрашувидан кейин футболчининг ўйинидан ҳайратда қолган немис журналисти ўз репортажида Уэслини Мессига тенглаштирганди. Шу тариқа Хулахан - Ирландия Мессиси, деган ибора пайдо бўлди.
Туркиялик Месси - Эмре Мор
Мор Даниядаги турк мигрантлари оиласида туғилди. Футболдаги фаолиятини ҳам ўша ерда бошлади, ўсмирлар тоифасида 22 марта Дания шарафини ҳимоя қилди. Бироқ кейинчалик Туркия терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. Бу қарор данияликларни ранжитди. Чунки Мор ҳар жиҳатдан маҳоратли ўйинчи эди, уни Мессига ўхшатишарди. Таажжубки, болалигидан Леони ўзининг «кумир»и ҳисоблаб келган Мор бу қиёсдан мамнун бўлмади. Қисқаси, ноёб иқтидор соҳиби 10 млн. евро эвазига «Боруссия Д.»га сотиб юборилди. Шундан кейин катта маблағ 18 ёшли йигитчанинг бошини айлантириб қўйди. Оқибатда у жамоадаги рақобатда мағлуб бўлиб, «Сельта»га ўтиб кетди. Вигода ҳам ўз ўрнини топа олмагач, бир қатор ижаралардан кейин «Фенербахче»га йўл олди.
Юнонистонлик Месси - Яннис Фетфацидис
Янниснинг Леога қиёсланиши сабабларидан бири - организмида бўй ўстириш гормонларининг етишмаслиги. «Олимпиакос» академиясининг кўмагида 12 ёшли футболчи бу хасталикдан халос бўлди ва шу жамоа сафида катта футболга кириб келди. Бундан ташқари, Яннис худди Месси каби дриблинг устаси, тиришқоқ ва тезкор ўйинчи эди. Лекин скаутлардан бири унинг ўз юртида етакчи футболчи бўлганида ҳам, бошқа чемпионатларда яхши ўйнай олмаслигини айтганди. Амалда ҳам шундай бўлди: Фетфацидис 2 йил «Женоа»да тўп сурди, кейин 4 йилни Саудияда ўтказди, ҳозир Салоникининг «Арис» клубида ўйнамоқда.
Россиялик Месси -Денис Давидов
«Спартак» тарбияланувчисини аргентиналик даҳога клубнинг собиқ соҳиби Леонид Федун таққослаганди. Ҳатто ўша 2014 йилда ҳам бу бир оз бемаъни ўхшатишдек туюлганди. Эҳтимол, айнан шу туфайли бу қиёс «мем»га айланди. Давидовнинг фаолияти ўта омадсиз бўлди: Мессига тенглаштирилган футболчи МФЛга тушиб кетди, таклифлар бўлмагач, фаолиятини «Химки»да давом эттиришга мажбур бўлди.
СОДИҚ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789