Роналду ва “Ан-Наср” яна кубоксиз қолди

Роналду ва “Ан-Наср” яна кубоксиз қолди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонида унвон қўлга киритиш кўрсатгичлари нихоятда паст.

Криштиану Роналду яна Саудия Арабистони Қирол кубогини ўзи қўлга киритган кубоклар “колексияси”га қўша олмайдиган бўлди. Ўтган мавсумда португалиялик футболчи тўп сурадиган "Ан-Наср" жамоаси финалда "Ал-Ҳилол"га ютқазганди (1:1, пеналтилар 4:5). Бир йил олдин эса ярим финалда курашдан тўхтаб, "Ал-Ваҳда"дан мағлуб бўлганди (0:1), ва энди 1/8 финалда Ал-Таавун томонидан  мусобақадн чиқариб юборилди. 39 ёшли португалиялик эса учрашувнинг энг муҳим палласида жамоасини  мағлубиятдан қутқара олмади.

 Ўйин 1:0 ҳисобида "Ал-Таавун" фойдасига ҳал бўлди - ярим ҳимоячи Флавио ягона голга муаллифлик қилди. Роналду ўйинни тўлиқ ўтказди ва иккинчи бўлимнинг 6-дақиқасидаёқ ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо пеналтини голга айлантира олмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.