Кубоксевар "Насаф" учун "офсайд" ёхуд InterFUTBOLнинг 30 апрелдаги сешанба сонида
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Камерунда мамлакат футболининг тирик афсонаси Самуэль Это`О шарафига ўрнатилган ҳайкал ноъмалум шахслар ҳужумига учради.
Яъни монумент деярли ағдариб ташланди, унга маълум даражада зарар етказилди. Бунга Камерун миллий жамоасининг яқин-да Кот-д`Ивуар мезбонлик қилган Африка Миллатлар кубогида муносиб қатнашолмаганлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Гап шундаки, бутун Африка фахри саналган Самуэль Это`О ҳозирда Камерун футболини бошқармоқда. «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси 2021 йилнинг 11 декабрь куни мамлакат футбол федерацияси президенти лавозимига сайланган эди. Бироқ шундан буён футболда катта силжиш кузатилмади. Ваҳоланки, Самуэль ишни Камерун футболидаги асосий иллат - ёшни кичрайтиришга қарши курашдан бошлади. Айтганча, Это`О Африка кубогидан кейин истеъфога чиқишни хоҳлагани, аммо унинг аризаси қабул қилинмагани ҳақида хабар чиққанди олдинроқ.
Самуэль Это`О ҳайкалига келсак, у мамлакат пойтахти - Яундеда қад ростлаган. Ҳозирча бузғунчилик ҳаракати хусусида на Камерун футбол федерацияси ва на Яунде мэрияси ҳеч қандай расмий изоҳ берди. Ваҳоланки, буниси шунга ўхшаш иккинчи хунук ҳолатдир. Яъни аввалроқ мамлакат афсонаси ҳайкалининг чап қўлига шикаст етказилганди.
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789