Андрей Пятницкий: «Бирор унвонга эришмоқчиман. Ундан камига рози эмасман»
Сўнгги йилларда футболчилик фаолиятини хорижда якунлаб, мураббийлик тажрибасини баҳам кўриш мақсадида кўпчилик юртдошларимизнинг Ўзбекистонга қайтаётганини кузатиш мумкин
Фабрицио Романо - замонавий футболдаги энг асосий инсайдерлардан бири.
У баъзан футболчиларнинг ўзлари ёки яқинлари эшитмаган хабарларни ҳам тарқатиши мумкин. Бунга япониялик Мая Йошида атрофидаги воқелик яққол далил.
Япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида фаолиятини «Шальке»да давом эттириши ҳақида биринчилардан бўлиб, айнан Фабрицио Романо хабар берди. Аниқроғи, у «Твиттер» тармоғида «Сампдория» билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган Япония миллий жамоаси вакилининг трансфери ҳақида ёзди: «Япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида эркин агент мақомида «Шальке» билан шартнома тузади. У эртага Германияга йўл олади ва тиббий кўрикдан ўтади. Йошида бунга қадар кўплаб клублар таклифига рад жавоби берди. Жумладан, «Трабзонспор»никига ҳам».
Йошида эса ушбу хабарга дарҳол жавоб ёзди: «Қойилмақом йигит. Ҳатто турмуш ўртоғим ҳам «Трабзонспор» ҳақида эшитмаганди!» Ушбу «твит» қисқа вақтда 155 мингдан ортиқ «лайк» йиғди. Кейинчалик Романо ҳам футболчига жавоб қайтарди: «Илиқ сўзлар учун раҳмат... Турмуш ўртоғингга айтиб қўй, саҳифамга обуна бўлсин, шунда сен ҳақингда кўпроқ маълумот олиб туради. Ўйинларингни Италияда кўриш ёқимли бўлди, Германияда ҳам омадингни берсин!»
Фабрицио Романо: - Япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида эркин агент мақомида «Шальке» билан шартнома тузади. У эртага Германияга йўл олади ва тиббий кўрикдан ўтади. Йошида бунга қадар кўплаб клублар таклифига рад жавоби берди. Жумладан, «Трабзонспор»никига ҳам.
Мая Йошида: - Қойилмақом йигит. Ҳатто турмуш ўртоғим ҳам «Трабзонспор» ҳақида эшитмаганди!
«Шальке» ва Япония терма жамоаси сардори ўртасида тузилган шартнома 1 йилга мўлжалланди. Томонлар келишувни автоматик тарзда яна 1 йилга узайтиришлари мумкин. Маълумот учун, Мая Йошида еврофутболда «Саут-гемптон»даги фаолияти билан танилди (АПЛнинг ўзида 154та ўйин). У охирги 2,5 мавсумда «Сампдория» шарафини ҳимоя қилди. «Шальке» эса ўтган мавсум якунларига кўра, Бундеслигага қайтди.
Сўнгги йилларда футболчилик фаолиятини хорижда якунлаб, мураббийлик тажрибасини баҳам кўриш мақсадида кўпчилик юртдошларимизнинг Ўзбекистонга қайтаётганини кузатиш мумкин
Бир неча йил аввал Алексей Миранчук Бергамода ўзининг дастлабки ёрқин ўйинларини намойиш қила бошлаган...
Клаудио Раньери бошқарувидаги «Кальяри» ҳозирда «А» серияда қолиш йўлида «жон олиб, жон бермоқда», гўё.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789