АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Роберт Левандовски учун мавсумдаги «қора доғ».
«Барселона» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида «Шахтёр»дан енгилди, жамоанинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски эса клуб либосида қаторасига 6-ўйинда гол уролмади. Чинакам «қуруқ» серия.
«Барселона»нинг Украина клубига имкониятни бой бергани ўз йўлига, айтиш керак, бу мағлубият Каталония клубининг турнирдаги истиқболига жиддий таъсир кўрсатмаса керак. Бироқ Роберт Левандовскининг голсиз серияси 6та ўйинга етгани ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзусига айланди-қўйди. Зеро, польшалик ҳужумчи Дортмунд «Боруссия»сида ўйнаган давридан буён бундай «қуруқ» даврни бошдан кечирган эмасди. Аниқроқ айтсак, Левагол 2010 йил декабрь - 2011 йил февраль оралиғида клуб либосида қаторасига 10та ўйинни самарасиз якунлаганди.
Асосий масалага кўчсак, «Барселона» мухлислари Робертдан шунчалик норози эдиларки, уни ҳаттоки, дарахтга қиёслашди. Боз устига, шунда ҳам устунлик дарахт томонида. Қўпол ҳазил, жуда қўпол. Балки ҳазил ҳам эмасдир, дердик, агарда... агарда Ла Лига 13-тур доирасидаги «Алавес»га қарши баҳс- (2:1)ни «дубл»и эвазига қутқариб қолмаганида. Ҳа, Левагол қайтди, унинг голлари туфайли жамоаси муҳим очколарни қўлга киритди. Балки, унга шу қўпол ҳазил таъсир қилгандир...
ДАРАХТ:
- ЮГУРМАЙДИ
- АЛДАБ ЎТМАЙДИ
- ГОЛ УРОЛМАЙДИ
- ТЎП УЗАТСАНГИЗ,
ЎЗИНГИЗГА
ҚАЙТАРАДИ
ЛЕВАГОЛ:
- ЮГУРМАЙДИ
- АЛДАБ ЎТМАЙДИ
- ГОЛ УРОЛМАЙДИ
- ТЎП УЗАТСАНГИЗ,
ҚАЙТАРмайДИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789