АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Деярли 1 йилдан буён ишсиз юрган Антонио Конте Туриндаги уйида The Telegraph нашрига катта интервью берди.
Унда 2023 йилнинг март ойида «Тоттенхэм» билан хайрлашган Padrino (италиялик мутахассиснинг лақаби) кўпчиликни қизиқтирадиган мавзулар юзасидан сўзлади. Марҳамат, қуйида Конте билан суҳбатнинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратишингиз мумкин.
- Жаноб Конте, кўряпмизки, уйингизда Subbuteo (стол футболининг бир тури) бор, лекин тўп қани?
- Уни мушук туфайли яшириб қўйишимга тўғри келди. Акс ҳолда, тўпдан бутунлай айрилишим аниқ, мушук қаергадир ташлаб келади. Бу хонага қуёш нури тушиши билан мушук югуриб келади ва майдончага бостириб киради. Кейин ҳаммасини қайтадан тартибга солиш талаб этилади. Айтишим керак, мушугим - кучли ярим ҳимоячи! Жиддий гапирадиган бўлсам, Subbuteo ўйини орқали айрим тактик вазиятларни таҳлил қилиш имкони бор. Буни ўзим бошқарган ҳар бир клубга олиб борганман, хусусан, футболчиларга ўйин вазиятларини енгилроқ тушунтириш учун. Уйда эса ушбу матоҳ ҳамиша мен билан бирга. Қисқаси, Subbuteo - мураббийлик интеллектини чархлаш воситаси.
- Сиз йўлга қўйган 3 нафар ҳимоячи тактикаси айни пайт анча оммалашиб қолди. Бундай чизмани ҳимоявий футбол сифатида баҳолаш мумкинми?
- Ҳа, кўпчилик 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни ҳимоявий футболдек кўради, аслида эса бундай қараш тўғри эмас. Фикримга мен бошқарган жамоаларнинг ҳар мавсум нечтадан гол ургани асосдир. Бинобарин, ўйин формуласи ҳимоячилар сони эмас, балки жамоа динамикаси, жумладан, ҳужум ҳаракатларини қандай қуришингизга боғлиқ. Тўғри, бу чизмада ҳаддан ташқари ҳужумкор бўлиш ярамайди, шунинг баробарида чуқур ҳимояланиш ҳам шарт эмас. Мураббийлар ўз ихтиёрларидаги футболчиларнинг фазилатларини қадрлашлари ва уларга мослашишлари муҳим. Ўз тажрибам шуни кўрсатдики, агар чемпион бўлиш ёки соврин ютишни истасангиз, аввало, барқарорликни таъминлашга уринишингиз керак. Мана, ўтган мавсум ҳимоя ва ҳужум бобида идеал мувозанатни қарор топтирган «Манчестер Сити» энг яхши намуна бўлди.
- Хонангизда совринлар бурчаги анча бой. Айтингчи, буларга назар ташлаганингизда, олдингизга қандайдир янги марралар қўясизми ёки...?
- Тушунинг, шунча соврин катта, жуда улкан масъулият демакдир. Чунки совринлар тўплами сизга мудом «пичирлаб» туради: «Эшит, ҳали яна ва яна ғалаба қозонишинг керак». Шунда ички чорловни шунчаки, қабул қилишдан ўзга чорангиз қолмайди.
- Хўш, футболда асосий танловингиз қандай: чиройли ўйинми ёки натижа?
- Агар чемпионликни, совринларни кўзласангиз, унда ишингиз шунчаки, кўнгил очадиган жамоанинг ўзи билан битмайди. Бу гапни ҳамиша ғалабага интилган топ-жамоаларни шуғуллантирган мураббий сифатида айтяпман. Оддий ифода этсак, баъзан натижа йўлида футбол чиройини қурбон қиласиз беихтиёр. Менга ўтмиш воқеаларини эслаш ёқади, лекин шунинг баробарида тушунаманки, кучли мураббийга ҳар доим катта умид билан қарашади ва агар натижани таъминлай олмасангиз, тузган ўйинингиз динамикасидан қатъий назар, ишингиз муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади. Ҳар ҳолда, катта клубларда шундай. Хўш, қайси вариант маъқул? Албатта, чиройли футбол ва натижани уйғунлаштира олсангиз, нур устига аъло нур! Лекин факт шуки, байрам учун ғалаба керак. Акс ҳолда, муваффақиятсизлигингиз ортидан бошқалар байрам қилишади.
- Хосеп Гвардиола жамоа-лари билан рақобатда фақат 3 нафар мураббий чемпионликка эришган: Жозе Моуриньо («Реал» билан), Юрген Клопп («Ливерпуль» билан) ва сиз («Челси» билан). Бу борада нима дейсиз?
- Осон эмас. Гвардиола - дунё футболидаги энг кучли мураббий. Қолаверса, у ҳар мавсум исталган трансферни амалга оширишга қодир клубда ишламоқда. Табиийки, бундай мураббий ва катта сармоя билан таъминланган рақибга юқори даражада рақобат тақдим этиш жуда қийин. Дейлик, «Манчестер Сити» ҳар доим дунё бўйича энг юқори поғонада қолишни истайди. Мен эса кўпинча мураккаброқ вазиятга тушган клубларга борганман. Бошқача айтганда, ҳамиша янги жамоа шакллантиришимга тўғри келган. «Челси»даги илк мавсумда чемпионликни қўлга киритганимиздан кейин Англияда устунликни сақлаб қолишимиз ҳеч гап эмасди. Дейлик, Лукаку ва ван Дейк билан гаплашгандим, улар билан вазиятни ўзгартириш имкони бор эди, аммо...
- «Тоттенхэм»ни ЧЛга олиб чиққанингизда, катта байрам бўлганди...
- Очиғи, мен учун 4-ўринни ўзгача нишонлаш жуда ғалати аслида. Лекин ЧЛ йўлланмаси салмоғи катта, барибир. Эсимда, «Норвич»га қарши сўнгги тур ўйини якунида клуб ходимларига ЧЛ йўлланмаси учунгина байрам уюштириш ортиқча эканлиги, клуб бунга ўрганиб қолиши мумкинлиги ҳақида гапиргандим. Яна жуда аниқ ва жиддий оҳангда. Иккинчи томондан, ўша мавсум максимал даражада ишлаганмиз. Ўзи барча муаммоларга қарамай, 9-ўриндан кучли тўртликка кўтарилганимиз мўъжиза эди. Лекин шахсан ўзим буни мўъжиза ўрнида кўрмадим, чунки табиатан ғалаба қозонишга одатланганман.
- «Тоттенхэм»даги иккинчи мавсумда оғир жудоликларга юз тутдингиз. Яъни 4 ой ичида дўстларингиз Жан Пьетро Вентроне («Тоттенхэм»нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи), Жанлука Виалли ва Синиша Михайловичдан айрилдингиз...
- Ҳа, ҳаётимдаги энг оғир 4 ойлик... Дейлик, Виалли билан жуда қалин эдим, ўлимидан атиги 3 ҳафта олдин оилавий тарзда кечки овқатга боргандик - ўша лаҳзаларни абадий қалбимда сақлайман. Жан Пьеро эса атиги 6 кун хасталаниб ётди, бунга чидаш қийин. Синишанинг ўлими ҳам жуда оғриқли бўлди. Жан Пьеро вафотидан кейин «Тоттенхэм» футболчилари ҳам қаттиқ эзилишди, ахир кечагина ёнингизда турган одам бирданига кетиб қолса... Ҳа, айрилиқни бирга енгиб ўтишга ҳаракат қилдик, аммо мураббийнинг ўлими футболчиларга ҳам қаттиқ таъсир қилгани яққол билинди.
- Қизиқ, 1 йилдан буён нималар билан машғулсиз?
- Ортда қолган вақтни ўзим ва оиламга бағишладим, ота-онамни тез-тез зиёрат қилдим. Аслида отам мени дарҳол ишга қайтишга ундади, лекин ҳам жисмонан, ҳам руҳан тикланиб олишим муҳим эди. Энди эса менда битта муаммо бор - ҳозир мислсиз иштиёқ ва катта кучга эгаман.
- Табиий савол: Антонио Конте энди нимага интилади?
- ЧЛда ғалаба қозонишни хоҳлайман. Бу жуда қийинлигини тушунаман, гарчи айримлар наздида ҳаммаси осондек туюлсада. Аввало, ўз амбицияларингизга мос келадиган ва ЧЛда ғалаба қозониш сари қадам ташлашга тайёр клубга бориш керак. ЧЛдаги ғалаба қувончини эса аввало, отам билан баҳам кўрмоқчиман. Зеро, у ҳамиша такрорлайди: «Ўғлим, сени ЧЛ ғолиби сифатида кўришни хоҳлайман». Қайтараман, бу осон эмас, лекин ҳар ким муайян орзулар сари интилаверади.
- Баъзан натижа йўлида футбол чиройини қурбон қиласиз беихтиёр. Менга ўтмиш воқеаларини эслаш ёқади, лекин шунинг баробарида тушунаманки, кучли мураббийга ҳар доим катта умид билан қарашади ва агар натижани таъминлай олмасангиз, тузган ўйинингиз динамикасидан қатъий назар, ишингиз муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади. Ҳар ҳолда, катта клубларда шундай. Хўш, қайси вариант маъқул? Албатта, чиройли футбол ва натижани уйғунлаштира олсангиз, нур устига аъло нур! Лекин факт шуки, байрам учун ғалаба керак. Акс ҳолда, муваффақиятсизлигингиз ортидан бошқалар байрам қилишади.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789